Товарни маркетплейс орқали сотиш қандай ҳисобга олинади

preview

«Корхона маркетплейс орқали чакана савдода бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан товарларни сотади. Пуллар комиссион ҳақ чегирилган ҳолда келиб тушади. Комиссион ҳақ суммасига маркетплейс ЭҲФ тақдим этади. Бу қандай бухгалтерия ўтказмалари билан расмийлаштирилади?»

Buxgalter Pro обуначисининг илтимосига кўра саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди:

Ўз саволларингизни экспертларга бериш ва «Жавоб берамиз!» хизматининг барча тайёр жавоблар базасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Pro хизматига уланинг.

 

– Кўриб чиқилаётган вазиятда товар харидори маркетплейс билан бўлиб-бўлиб ҳисоб-китоб қилади, бу – харидор ва маркетплейс ўртасидаги муносабатлар. Маркетплейс эса корхона билан товар учун дарҳол тўлиқ ҳисоб-китоб қилади, бунда ўзининг комиссион ҳақини ушлаб қолади.

 

Бухгалтерия ўтказмалари:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Дебет

Кредит

Товар реализация қилинди

4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

9020 «Товарларни сотишдан олинган даромадлар»

6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» (ҚҚС)

Маркетплейснинг комиссион ҳақи тан олинди

9410 «Сотиш харажатлари»


4410 «Бюджетга солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак тўловлар (турлари бўйича)» (агар маркетплейс ҚҚС тўловчи бўлса)

6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўловлар»

(ёки 6990 «Бошқа мажбуриятлар»)

Қарздорлик ҳисобига комиссион ҳақ ҳисобга олинди

6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўловлар»

(ёки 6990 «Бошқа мажбуриятлар»)

4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

Маркетплейсдан тўлов келиб тушди

5110 «Ҳисоб-китоб счёти»

4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

Бу ҳақда батафсилроқ қуйидаги тавсияларда ўқинг:

 

СИНОВ РУХСАТНОМАСИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ> > >

 

 

 

Товарларни ҳисобга олиш Товарларни ҳисобга олиш Товарларни ҳисобга олиш /uz/publish/doc/text206629_tovarni_marketpleys_orqali_sotish_qanday_hisobga_olinadi