Бухгалтер билиши керак бўлган барча ахборот – Buxgalter Pro да:
ҚҚС ва фойда солиғи ставкалари 2028 йил 1 январгача оширилмайди. Бу ҳақда Президент 19 мартда тадбиркорлар билан учрашувда маълум қилди.
Давлат раҳбари томонидан эълон қилинган бу ва бошқа қарорлар ҳақида buxgalter.uz шарҳида батафсил ўқинг:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
1. Имтиёзли кредитлаш
2025 йилда кичик ва ўрта бизнесга 120 трлн сўм кредит ресурслари тақдим этилади.
Хусусан, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш учун – 22 трлн сўм. Шундан 2,5 трлн сўми ёшларнинг бизнес-лойиҳаларига ва яна шунча аёллар тадбиркорлиги лойиҳалари учун йўналтирилади. Бунда аёл тадбиркорларга кредит ставкаси бошқаларга нисбатан 2% арзон бўлади.
Жорий йил давомида кичик ёки ўрта тадбиркорлик субъектларига айланган тадбиркорларга 150 млн сўмгача гаровсиз кредитлар берилади. Худди шу тартибда оилавий тадбиркорлик бўйича ҳам 50 млн сўмгача кредит берилади.
Мансабдор шахсларга аввалги кредитлар бўйича муддати ўтган қарзи бўлмаган тадбиркорлар учун янги имтиёзли кредитлар олиш имкониятини яратиш вазифаси топширилди.
2. Ер ва бинолар имтиёзли шартларда ижарага берилади
Юқори технологияли маҳсулотлар яратаётган тадбиркорларга 10 000 квадрат метргача бўлган давлат объектлари 5 йил муддатга бепул фойдаланишга берилади.
Buxgalter.uz тавсия этади:
3. Хорижий мутахассисларни жалб қилиш
20 та туманда кичик ва ўрта саноат корхоналарини ривожлантириш бўйича лойиҳа офислари очилади. Улар хорижий муҳандис, технолог, дизайнер, бухгалтер ва маркетологларни жалб қилишлари керак. Бу мақсадлар учун жорий йилда 100 млрд сўм ажратиш қарор қилинди.
4. «Биринчи имконият» тамойилини жорий этиш
Илк бор маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган тадбиркор жавобгарликдан озод қилиниб, камчиликни бартараф этиш имконияти берилади.
5. Ихтиёрий тугатиш тартибини соддалаштириш
Охирги 3 йиллик айланмаси 10 млрд сўмдан ошмаган ва солиқдан қарзи бўлмаган корхонани ихтиёрий тугатишда текширув ўтказилмайди.
6. ҚҚС ва фойда солиғи ставкаларини «музлатиш»
Президент 2028 йил 1 январга қадар ҚҚС ва фойда солиғи ставкаси оширилмаслигини ваъда қилди.
Buxgalter.uz тавсия этади:
7. Бизнес учун янги талабларга мораторий ва аграрийларга жарималар бўйича амнистия
Президент кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларига қўшимча талаб ва мажбуриятлар юклайдиган меъёрий ҳужжатларни қабул қилишга уч йиллик мораторий эълон қилди.
Фермер хўжаликлари учун солиқдан қарзини вақтида тўлай олмагани учун шу пайтгача йиғилиб қолган 1 трлн сўмлик жарима санкцияларини ундиришдан воз кечилади.
Манбага қаранг.
Саида ЖАНИЗАКОВА тайёрлади