Юридик шахслар ўзини ўзи банд қилган шахслар учун айланмадан олинадиган солиқ тўлашлари керакми (200-сон ВМҚ)

preview

Солиқ тўловчилар - юридик шахслар 02.04.2025 йилдаги 200-сон ВМҚга мувофиқ, агарда ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш)дан солиқ даврида олган даромадлари 100 млн сўмдан ошса, улар тўлаши лозим бўлган солиқлар солиқ органларининг юридик шахсларга юборилган хабарномаси асосида юридик шахслар (солиқ агентлари) томонидан тўлов манбаида ушлаб қолиниши ҳақида хабарномалар олишни бошладилар.

Бундай қарор қонунийми?

Муҳим тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

СК 369-моддасининг 2-қисмига мувофиқ, ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг меҳнат фаолияти ёки товарлар (хизматлар) реализациясидан олган даромадлари солиқ даври давомида кўрсатилган даромадлар 100 млн сўмдан ошган кундан бошлаб якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган тартибда солиқ солинади.

Солиқ даврида товарлар (хизматлар) реализациясидан даромади 100 млн сўмдан ошган, лекин 1 млрд сўмдан кўп бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар айланмадан олинадиган солиқ тўловчилари деб эътироф этилади.

Эътибор беринг!

Солиқ кодексида солиқ агентлари томонидан айланмадан олинадиган солиқ тўлаш назарда тутилмаган.

СК 3-моддасига мувофиқ, норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки унинг қисми қуйидагилар мавжуд бўлганда СК қоидаларига номувофиқ деб эътироф этилади, агар:

1) ушбу Кодексга мувофиқ бундай ҳужжатларни қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлмаган орган томонидан қабул қилинган бўлса ёхуд норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишнинг белгиланган тартиби бузилган ҳолда қабул қилинган бўлса;

2) солиқ муносабатлари субъектларининг ушбу Кодексда назарда тутилган ҳуқуқларини бекор қилса ёки чекласа;

3) ушбу Кодексда белгиланган солиқ муносабатлари субъектларининг асосларини, шартларини, кетма-кетлигини ёки ҳаракатлар тартибини ўзгартирса;

4) ушбу Кодексда тақиқланган ҳаракатларга рухсат берса ёки йўл қўйса;

5) бошқача тарзда ушбу Кодекс қоидаларининг нормаларига ёки мазмунига зид бўлса.

Шу тариқа, 02.04.2025 йилдаги 200-сон ВМҚнинг 5-банди қабул қилинган кундан бошлаб, яъни 2025 йил 2 апрелдан Солиқ кодексига номувофиқ деб эътироф этилиши лозим .

 

 

 

Айланмадан олинадиган солиқ Ўзбекистонда: ҳисоб-китоб айланма солиқ, айланмадан олинадиган солиқ, ҳисоб-китоб, солиқ ставкалари, ҳисобот бериш Айланмадан олинадиган солиқ: ким тўлайди, қандай ҳисобланади, қайси фаолият турларига татбиқ этилади ва ҳисобот қандай топширилади. Ставкалар, имтиёзлар, солиқ ҳисоботи, жарималар ва амалдаги қоидалар бўйича жавоблар Buxgalter.uz сайтида! /uz/publish/doc/text207644_yuridik_shahslar_uzini_uzi_band_qilgan_shahslar_uchun_aylanmadan_olinadigan_soliq_tulashlari_kerakmi_200-son_vmq