Саволларингизга жавобларни Buxgalter Pro да топасиз:
РЕПО операциялари бўйича даромад энди даромад сифатида ҳисобга олинмайди. Шунингдек, солиқ тўловчиларнинг қимматли қоғозларни сотиб олишга йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг бир қисмига солиқ солинмайди. Бу 17.04.2025 йилдаги ЎРҚ-1057-сон Қонун билан назарда тутилган. Тафсилотларни norma.uz портали келтирмоқда.
Ҳужжат 17 апрелдан кучга кирди, тегишли ўзгартиришлар Солиқ кодексига киритилди. Нималар аниқ ўзгарди?
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Солиқ кодексига киритилаётган ўзгартиришларга мувофиқ, крипто-биржаларда операцияларни амалга оширувчи норезидент юридик шахслар биржа савдолари амалга ошириладиган жойдаги солиқ органида ҳисобга қўйилиши лозим.
РЕПО операциялари бўйича даромад даромад сифатида ҳисобга олинмайди.
Қуйидаги битимларни сотувчи (эмитент бундан мустасно) томонидан амалга оширилганда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига қуйидаги йиғимлар тўланади:
- қимматли қоғозлар билан уюшган биржадан ташқари савдоларда тузилган битимлар – битим суммасининг 0,3%;
- эмиссиявий қимматли қоғозлар бўйича биржа савдоларида тузилган битимлар – битим суммасининг 0,01%.
Кўрсатилган битимлар бўйича сотувчининг, шу жумладан норезидентларнинг даромадларига фойда солиғи ва ЖШДС солинмайди.
Шунингдек, қуйидаги барча шартларга риоя қилинганда, солиқ даври мобайнида маҳаллий қимматли қоғозлар бозорида чиқарилган қимматли қоғозларни сотиб олиш учун шахсий инвестиция ҳисобварағига йўналтириладиган иш ҳақи ва солиқ тўловчининг бошқа даромадларининг бир қисмига солиқ солинмайди:
- йўналтирилган маблағларнинг умумий суммаси МҲЭКМнинг 100 бараваридан ошмаса;
- пул маблағлари шахсий инвестиция ҳисобварағига биринчи марта ўтказилган санадан бошлаб 12 ой давомида қайтарилмаса. Бунда шахсий инвестиция ҳисобварағига ой давомида йўналтириладиган маблағлар суммаси МҲЭКМнинг 20 бараваридан ошиши мумкин эмас;
- шахсий инвестиция ҳисобварағидаги пул маблағлари қимматли қоғозларни сотиб олиш учун фойдаланилса.
Агар бу шартларга риоя қилинмаса, шахсий инвестиция ҳисобварағидаги маблағлар тўлов манбаида солиққа тортилади.
Манбага қаранг.
Buxgalter.uz тавсия этади