Саволларингизга жавобларни Buxgalter Pro да топасиз:
«2025 йил апрель ойида корхонанинг яккабошчилик асосидаги таъсисчиси корхона устав фонди миқдорини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилди. УФни камайтириш ҳисобига тўланадиган сумма учун таъсисчи аризасида маблағлар ўтказилган карта рақамини кўрсатди. Банкдаги ҳисобрақамига тўловдан сўнг, карта таъсисчининг ўғлига тегишли эканлиги аниқланди».
Таъсисчининг компания ҳисобрақамидан бевосита улушининг тўланадиган қисми суммаларини ўз қариндошларига ўтказиш ҳуқуқи борми ва бундай операциянинг солиқ оқибатлари қандай, бу обуначининг илтимосига биноан «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Дилором САИДОВА тушунтириб берди:
«Жавоб берамиз!»нинг барча тайёр жавоблар базасини кўриш ва экспертларга ўз саволларингизни юбориш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Proга уланинг.
– Жамият ўз устав фондини (устав капиталини) камайтиришга ҳақли, 06.12.2001 йилдаги ЎРҚ-310-II-сон Қонунда назарда тутилган ҳолларда эса, жамият иштирокчиларининг жамият УФ (УК)даги улушларининг номинал қийматини камайтириш ва (ёки) жамиятга тегишли улушларни сўндириш орқали ўз устав фондини (устав капиталини) камайтириши шарт
.
Таъсисчи камайтириладиган ҳисса суммасини пул маблағлари ёки бошқа мулк кўринишида олишга ҳақли. Агар ягона таъсисчининг қарорида улуш пул маблағлари билан тўланиши керак деб айтилган бўлса, корхона уни айнан шу тарзда тўлаши шарт.
ЎРҚ-310-II-сон Қонунда пул маблағларини фақат таъсисчининг ўзига, унинг шахсий банк ҳисобрақамига тўлаш назарда тутилмаган, яъни таъсисчи маблағларини учинчи шахслар ҳисобрақамига ўтказиш тақиқланмаган. Камайтириладиган ҳисса суммаси таъсисчи олдидаги қарздорлик ҳисобланади, у ёзма ариза билан пулни учинчи шахсга ўтказиши мумкин. Ушбу ҳолатда корхонанинг учинчи шахс билан тўғридан-тўғри шартномавий мажбуриятлари йўқ, у учинчи шахс учун даромад тўлаш манбаи эмас, фақат унинг маблағлари бўйича таъсисчининг топшириғини бажаради.
Корхонада таъсисчининг топшириғига биноан унинг пул маблағларини учинчи шахсларнинг ҳисобрақамларига ўтказишда солиқ оқибатлари юзага келмайди.