Экспертлар томонидан тасдиқланган жавобларни олинг:
Ҳамкасблар, муддатларингиз ўтиб кетмаганини текширинг: 5 июнгача айрим ташкилотлар статистика бўйича – умумий фаолияти, улгуржи ва чакана товар айланмаси ҳамда кўрсатилган хизматлар бўйича ҳисобот бериши керак.
Buxgalter.uz эслатади:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналга обуна бўлинг.
Айнан сизга қайси статистика ҳисоботи шаклларини тақдим этиш кераклигини билиш учун Миллий статистика қўмитасининг stat.uz сайтига киринг. Бош саҳифанинг горизонтал менюсида «Интерактив хизматлар» бўлимини танланг. Хизматлар менюсида «Тақдим этиладиган ҳисоботлар рўйхати»ни танланг.
5 июнгача юбориш керак бўлган уч хил ҳисобот:
5 июнгача топшириладиган статистика ҳисоботлари
|
Илова рақами |
Шакл номи |
Ҳисобот номи |
Тақдим этувчилар |
Тақдим этиш муддати |
|
64 |
12-korxona shakli
ойлик |
Ташкилот фаолияти тўғрисидаги ҳисобот |
Юридик шахслар – тижорат ташкилотлари (кичик корхоналар, микрофирмалар ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларидан ташқари), юридик шахслар – тижорат ташкилотларининг алоҳида бўлинмалари, нотижорат ташкилотлари |
Ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-санасидан кечикмасдан |
|
64/1 |
12 korxona (savdo) ойлик |
Ҳудудий-алоҳида бўлинмаларга эга юридик шахсларнинг улгуржи ва чакана товар айланмаси бўйича ҳисобот |
Улгуржи, чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи ҳудудий-алоҳида бўлинмаларга эга юридик шахслар ва жамоат овқатланиши ташкилотлари (кичик корхоналар, микрофирмалар ва қишлоқ хўжалиги ташкилотларидан ташқари) |
Ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-санасидан кечикмасдан |
|
64/3 |
12 korxona (xizmat) ойлик |
Ҳудудий-алоҳида бўлинмаларга эга юридик шахслар томонидан кўрсатилган хизматлар тўғрисидаги ҳисобот |
Юридик ва жисмоний шахсларга хизмат кўрсатувчи ҳудудий-алоҳида бўлинмаларга эга тижорат ташкилотлари (кичик корхоналар, микрофирмалар ва қишлоқ хўжалиги ташкилотларидан ташқари), нотижорат ташкилотлари |
Ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-санасидан кечикмасдан |
Эътибор беринг
Статистика ҳисоботини тақдим этиш тартибини бузиш, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиш ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиш МЖТК 215-моддаси бўйича маъмурий жарима солишга олиб келади.
Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади
