Валюта билан ишловчи бухгалтерлар учун янги йўналишлар:
My3.soliq.uz сайтидаги янги функционалларни ҳисобга олган ҳолда айланма солиғи ҳисоботига қандай ўзгартиришлар киритиш мумкин
«My3.soliq.uz электрон ҳужжат айланиши» бўлимидаги «Юридик шахснинг айланма солиғи ҳисоботига автоматик ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги мурожаати» хизматининг функционали янгиланди. Энди бу хизмат орқали Ҳисоб-китобнинг 4-иловасига, яъни солиққа тортишда ҳисобга олинмайдиган даромадлар акс эттирилган қисмига
сатрма-сатр ўзгартиришлар киритиш мумкин.
Тўғрисини айтганда, жавоблардан кўра саволлар кўпроқ:
Зарур тушунтиришларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Илгари ҳисоботда солиққа тортилмайдиган даромадлар 5-иловада акс эттирилган эди. 2023 йилда бу илова ҳисобот таркибидан чиқарилди.
Ҳозир эса бу функционал «4-илова» кўринишида юридик шахснинг айланма солиғи ҳисоботига автоматик ўзгартиришлар киритиш мурожаати шаклига ўтказилди. Аммо бу шакл ҳали тўлиқ ишлаб чиқилмагани кўриниб турибди...
Ҳозирги ҳолати қуйидагича:
«Мурожаат юбориш» тугмасини босинг, керакли майдонларни тўлдиринг ва тизим талаб қилганидек, тасдиқловчи ҳужжатни pdf форматида бириктиринг. «Мурожаат тури» бўлимида «Солиқ солишда ҳисобга олинмайдиган даромадлар»ни танланг.
My.soliq.uz даги ҳисоботда 4-илова йўқ. Киритилган қўшимчалар бўйича расмий тушунтиришлар ҳам мавжуд эмас.
Шу муносабат билан қуйидаги саволлар пайдо бўлади:
- Айланма солиғини ҳисоблашда солиқ объекти сифатида қаралмайдиган даромадлар ҳақида my3.soliq.uz сайти орқали мурожаат юбориш керакми?
- Агар мурожаатни юборсангиз, бу маълумотлар қаерда акс этади?
Агар Солиқ кодекси ва ҳисобот шаклининг ўзи ҳозирда солиқ тўловчиларга ушбу мурожаатларни юбориш мажбуриятини юкламаса, бу бухгалтер учун ортиқча иш ҳисобланади.
Бошқа томондан, бу жуда зарур илова бўлиб, уни ҳақиқий вазиятларни ҳисобга олган ҳолда қайта ишлаб чиқиш лозим. Солиқ солинадиган айланмага киритилмайдиган, ушбу илова орқали киритиладиган тушумларнинг барча турлари ва хусусиятларини инобатга олиш керак.
Шунда иловани тўлдириш маънога эга бўлади.
Buxgalter.uz тавсия қилади
Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади


