ННТ томонидан олинган ҳомийлик ёрдамини қандай "ёпиш" мумкин

preview

«ННТ офтальмология бўйича халқаро конференциялар ўтказади. Уларнинг иштирокчиларидан ҳомийлик ёрдами келиб тушади. ННТ банк ҳисобварағига келиб тушган ҳомийлик ёрдами суммаларига ЭҲФ тақдим этиш керакми?»

Buxgalter Pro фойдаланувчисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди:

Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва «Жавоб берамиз!» тайёр жавоблар базасини тўлиқ кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Proга кириш ҳуқуқини расмийлаштиринг.

 

– Ҳомийлик ёрдами тузилган шартнома асосида кўрсатилади. Шартнома матнидан ҳомийлик ёрдами СК 48-моддаси талабларига жавоб берувчи мақсадли тушум эканлиги келиб чиқиши керак. У ҳолда ушбу суммалар фойда солиғи билан солиққа тортиш мақсадларида даромад деб тан олинмайди .

Ҳисобварақ-фактураларни юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар товарлар (хизматлар)ни сотишда чиқарадилар . Яъни ушбу ҳужжат тадбиркорлик фаолиятини олиб борганда расмийлаштирилади.

Товарлар ёки хизматларни сотиш деб товарларга мулкчилик ҳуқуқини пулли асосда бериш ёки пулли асосда хизматлар кўрсатиш, шу жумладан айирбошлаш ва қарздор томонидан гаров билан таъминланган мажбуриятни бажармаганда гаровга қўйилган товарларни бериш тушунилади .

Нодавлат нотижорат ташкилоти даромад олиш мақсадига эга эмас, даромадлар ёки мулкни иштирокчилар (аъзолар) ўртасида тақсимламайди . ННТ томонидан олинган ҳомийлик ёрдами товарлар (хизматлар)ни сотиш бўйича айланма ҳисобланмайди.

Шунинг учун ушбу ҳолда ЭҲФ чиқариш шарт эмас. Томонлар томонидан ҳомийлик ёрдами кўрсатилганлиги ва олинганлигини тан олиш учун шартноманинг ўзи кифоя.

 

 

ЭҲФ ЭҲФ ЭҲФ /uz/publish/doc/text209965_nnt_tomonidan_olingan_homiylik_erdamini_qanday_epish_mumkin