МҲХСга ўтиш қоидаларида нима ўзгармоқда

preview

Президентнинг 15 сентябрдаги «Молиявий ҳисоб тизимини халқаро талаб ва стандартларга мувофиқ такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-282-сон қарори билан янги тизимли ислоҳот бошланади.

Ҳужжат 2025 йил декабрь ойида кучга киради. Асосий ўзгаришлар – buxgalter.uz шарҳида:

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

  • 2026 йил 1 январдан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги gov.uz ва data.egov.uz платформаларида Жамоат аҳамиятига эга ташкилотларнинг электрон реестрини юритади.

Бу тоифага фаолият тури ва (ёки) активлар миқдори бўйича юқори ижтимоий/иқтисодий таъсир ва кенг доирадаги манфаатдор томонларга эга тадбиркорлик субъектлари киритилади.

Реестрга киритилган йилдан кейинги йилнинг 1 январидан бошлаб корхоналар МҲХС асосида бухгалтерия ҳисобини юритишни жорий этишни ташкил этишга мажбур. Навбатдаги (иккинчи) йил якуни бўйича эса – МҲХС талабларига мувофиқ молиявий ҳисоботни тузади ва уни аудиторлик хулосаси билан бирга эълон қилади (МҲХС га ўтишнинг илгариги муддатлари назарда тутилган юридик шахслардан ташқари).

 

  • Ҳисобот йилида МҲХС га ихтиёрий равишда ўтиш тўғрисида қарор қабул қилган компаниялар кейинги ҳисобот йилининг 1 мартигача солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ органларига тегишли хабарномани – МҲХС га ўтиш санасини кўрсатган ҳолда юборади.

 

  • 2025 йил сентябрдан тадбиркорлик субъектлари МҲХС ни биринчи марта қўллашда МҲХС асосида молиявий ҳолат тўғрисидаги дастлабки ҳисоботда олдинги солиштирма даврнинг камида битта санасига солиштирма маълумотларни очиб бериши мумкин.

 

  • МҲХС талабларига мувофиқ консолидациялашган молиявий ҳисоботни тузувчи юридик шахслар МҲХС асосида алоҳида молиявий ҳисоботни ҳам тузади.

 

  • 2026–2028 йилларда халқаро бухгалтерлар сертификацияси доирасида имтиҳонларни ("МҲХС бўйича молиявий ҳисобот", "Ахборот ишончлилигини тасдиқлаш бўйича аудит ва хизматлар", "Халқаро молиявий ҳисобот бўйича диплом (ACCA DipIFR)" ва бошқа фанлар бўйича) муваффақиятли топширган фуқароларга давлат томонидан дастлабки рўйхатга олиш ва имтиҳон топшириш харажатлари қопланади.

 

  • 2025 йил ноябрь ойидан бошлаб тартибга солувчи ERP (корхона ресурсларини режалаштириш) тизимлари ва бухгалтерия дастурий таъминотида МҲХС бўйича молиявий ҳисобот шаклларини автоматик тўлдириш механизмларини жорий этишни бошлайди.

 

  • 2026 йил январь ойига МҲХСга мувофиқ молиявий ҳисоботнинг стандартлашган шакллари, шу жумладан консолидациялашган ҳисобот, шунингдек МҲХСга мослаштирилган намунавий ҳисобварақлар режаси ва уни қўллаш бўйича кўрсатма ишлаб чиқиш режалаштирилган.

 

  • Суғурта ташкилотларини МҲХС асосида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисобот тузишга ўтказиш қисмида:

– Суғурта захираларини шакллантириш ва суғуртачилар (қайта суғуртачилар) тўлаш лаёқатини аниқлаш услубияти "Solvency II" нормаларига мувофиқ келтирилади. Тегишли НҲҲ лойиҳаси 2026 йил декабрга режалаштирилган;

– солиқ ва бошқа қонунчилик турлари суғурта ташкилотлари учун қўлланиладиган МҲХСга мувофиқ келтириш мақсадида қайта кўриб чиқилади.

  • 2025 йил декабрь ойигача "Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот тўғрисида"ги Қонуннинг янги таҳриридаги лойиҳаси пайдо бўлиши керак.

 

  • 2025 йил декабрда 24.02.2020 йилдаги ПҚ-4611-сон қарорнинг айрим нормалари кучини йўқотади. Хусусан – акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, суғурта ташкилотлари ва юридик шахслар – йирик солиқ тўловчиларга 2021 йилдан МҲХС асосида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисобот тузиш талаби, штатда халқаро сертификатли (ACCA, CIPA, CPA, DipIFR) камида 3 нафар мутахассис бўлиши талаби.

 

  • Молиявий ҳисоб тизимини халқаро стандартларга мувофиқ келтириш қисмидаги янгиликлар ва назорат саналарини "Йўл харитаси" (қарорга 2-илова) ўз ичига олади.

 

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text210612_mhhsga_utish_qoidalarida_nima_uzgarmoqda