Тўқимачилик соҳаси сентябрдан қандай янги имтиёзлардан фойдаланиши мумкин

preview

Пахта-тўқимачилик кластерлари, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналари учун 19.09.2025 йилдаги ПҚ-290-сон қарор билан ижтимоий солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар, субсидиялар, хомашё қийматини қоплаш ва кредит преференциялари назарда тутилди

Буларнинг қайсиларидан ҳозир фойдаланиш мумкин?

Миллий қонунчиликдаги муҳим ўзгаришларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм каналимизга обуна бўлинг.

 

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб 3 йил муддатга:

  • пахта-тўқимачилик кластерлари ва тўқимачилик ҳамда тикув-трикотаж саноати корхоналари ижтимоий солиқ ставкасини – 1% миқдорида қўллайди;
  • белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган аралаш мато ва газлама, чарм ва ипак саноати учун зарур хомашёлар божхона божидан озод этилади.

Эслатиб ўтамиз

2025 йил 1 январдан 2028 йил 1 январгача – тикув-трикотаж, пойабзал ва чарм галантерея саноати тадбиркорлик субъектлари 27.12.2024 йилдаги ПФ-229-сон Фармонга мувофиқ аллақачон 1% ижтимоий солиқ ставкасини қўлламоқда. Лекин – муайян шартларда!

Қайси шартларда эканлигини – батафсил тавсияда ўқинг > > >

 

Штатдаги ходимлар сони 200 нафардан ортиқ бўлган пахта-тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналари ҳузурида ташкил этилган мактабгача таълим ташкилотларига нодавлат оилавий мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган шартларда субсидиялар ажратилади.

Шунингдек, 2025 йил пахта ҳосилини ўз вақтида ва йўқотишсиз териб олишни таъминлаш мақсадида фермер хўжаликларига улар томонидан қайта ишловчи корхоналарга, шу жумладан кластерларга биржа савдолари орқали электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштирган ҳолда сотилган ҳар бир тонна пахта хомашёси учун 1 млн сўмдан субсидия ажратилади.

 

Кластерлар ва тармоқ корхоналари ўз маблағлари ҳисобидан пахта етиштирган ёки харид қилган тақдирда Давлат бюджети хомашё қийматининг 10%ини қоплаб беради.

2026 йилдан бошлаб:

  • пахта ҳосили учун имтиёзли кредитлар фақат пахта толасини қайта ишлаш қувватлари мавжуд ёки ип-йигирув корхоналари билан кооперация тизимини йўлга қўйган кластерларга берилади;
  • пахта хомашёсини биржа савдолари орқали харид қилишда кластерларнинг ишлаб чиқариш қувватларига мос ҳажмларда фьючерс, форвард ва спот шартномалар тузилади;
  • олдинги йилдаги пахта ҳосилининг якуний ҳисоб-китоблари учун ажратилган имтиёзли кредитларни белгиланган муддатларда тўлиқ қайтармаган кластерлар ва тўқимачилик корхоналарининг биржа савдолари орқали фьючерс шартномаси асосида пахта хомашёсини харид қилишига йўл қўйилмайди.

 

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text210730_tuqimachilik_sohasi_sentyabrdan_qanday_yangi_imtiezlardan_foydalanishi_mumkin