Валюта билан ишловчи бухгалтерлар учун янги йўналишлар:
Иш ҳақини ошириш орқали ходимларнинг овқатланиш харажатларидан ЖШДС суммасини қандай қоплаш мумкин
«Корхона янги объект қурилишига юборилган ишчиларни уч маҳал иссиқ овқат билан таъминлайди. Ходимларнинг овқатланишидан олинадиган ЖШДСни у ўз ҳисобидан тўламоқчи. Тўланган солиқ улар учун моддий наф тарзидаги даромад бўлади, унга ҳам ЖШДС солинади. Шу сабабли корхона ходимларининг иш ҳақини тегишли миқдордаги ЖШДСга оширишни ва солиқларни Солиқ кодексига мувофиқ ҳисоблашни режалаштирмоқда. Ходимларнинг иш ҳақини тегишли ЖШДС суммасига ошириш учун қандай ҳужжатлар расмийлаштирилади? Иссиқ овқат солиғидан қочишнинг бошқа йўли борми?»
Buxgalter Pro обуначисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАEВА жавоб берди:
Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва «Жавоб берамиз!» тайёр жавобларининг бутун базасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Pro хизматига киришни расмийлаштиринг.
– Овқатланиш қийматини қоплаш – бу жисмоний шахснинг компенсация тўловлари таркибидаги меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромади
. Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга ижтимоий солиқ, ЖШДС ва ШЖБПҲга мажбурий бадаллар солинади.
Модомики, корхона озиқ-овқат маҳсулотлари (ёки тайёр таомлар) сотиб олар экан ва ходимларни иссиқ овқат билан таъминлашни ҳисобда акс эттирар экан, у ходимларнинг даромадларини тан олиши ва уларга солиқ солиши керак, бошқа йўл йўқ.
Ишчиларга овқатланишдан олинадиган ЖШДС суммасини қоплаш учун корхона уларнинг иш ҳақини ЖШДС суммасига оширмоқчи. Бунинг учун солиқ суммасини тўғри ҳисоблаш керак, чунки қўшилган иш ҳақи суммаси ҳам солиққа тортилади. Бунинг учун бухгалтерия озиқ-овқат нархини даромаднинг 88 фоизи сифатида тан олиши керак, қолган 12 фоизи эса ЖШДС ҳисобланади, иш ҳақи айнан шу миқдорга оширилади:
- Кўтарилиши керак бўлган сумма = ойлик овқатланиш нархи: 88% х 12%.
Ходимларнинг маошини ошириш учун буйруқ чиқариш керак. Агар корхона бюджетники бўлмаса ва давлат томонидан молиялаштирилмаса, у ўз маблағларини мустақил тасарруф этишга ҳақли. Буйруқда иш ҳақи ЖШДСни қоплаш учун ёки бошқа сабабга кўра оширилишини кўрсатиш шарт эмас.
Эътибор беринг
Компенсация ёки маош кўринишидаги тўловларда ҚҚС солинадиган айланма вужудга келмайди. Лекин агар корхона ўз ошхонасида овқат билан таъминласа, у ҳолда ошхона ходимларининг маҳсулотларни истеъмол қилиши – бу ҚҚС солинадиган реализация қилиш бўйича айланмадир.
Ушбу ҳолатда солиқни тўлаш ва ҳисобга олиш масалалари, шунингдек, агар ходимларнинг овқатланиши умумий овқатланиш корхонасини жалб қилган ҳолда ташкил этилган бўлса, ҚҚС бўйича солиқ оқибатларини – биз тавсияда батафсил кўриб чиқдик:
Buxgalter.uz тавсия қилади
- Моддий наф тарзидаги қандай даромадлар жами даромадга киритилади;
- Ходимларга даволаниш учун тўловлар бухгалтерия ҳисобида ва солиқ ҳисоботида қандай акс эттирилади;
- Ходимларнинг соғлиғини сақлаш бўйича харажатлар қандай солиқ оқибатларига олиб келади;
- ҚҚСнинг бир қисмини ким ва қандай қайтара олади.
![]()