Январь ойида экспертларнинг материаллари сиз учун фойдали бўлади:
Ўзбекистонда амалдаги БҲМСни молиявий ҳисоботнинг миллий стандартларига (МҲМС) алмаштириш режалаштирилмоқда.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2026-2027 йилларда ишлаб чиқиладиган МҲМС лойиҳалари рўйхатини эълон қилди.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида.
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Президентнинг 15.09.2025 йилдаги ПҚ-282-сон қарори билан молиявий ҳисобнинг миллий амалиётини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш бўйича «йўл харитаси» тасдиқланди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Бухгалтерия ҳисоби ва аудит методологияси бошқармаси бошлиғи Отабек БАРАКАЕВнинг маълум қилишича, 2026 йилда кичик ва ўрта бизнес учун молиявий ҳисоботнинг миллий стандартлари пакети ишлаб чиқилади. Улар кичик ва ўрта бизнес учун МҲХС (IFRS for СМЕс) билан мувофиқлаштирилади, бу эса халқаро тамойилларни Ўзбекистонга мослаштирилган форматда жорий этиш имконини беради.
Республикада молиявий ҳисоботга нисбатан учта ёндашув амал қилиши кутилмоқда:
- оммавий манфаатдор ташкилотлар учун – тўлиқ МҲХС;
- кичик ва ўрта бизнес учун – КЎБ учун МҲХС асосидаги миллий стандартлар;
- ихтиёрий равишда тўлиқ МҲХСни қўллаш – ҳар қандай корхоналар учун.
МҲМС лойиҳалари рўйхати
(БҲМС, IFRS/IAS/IFRS for SMEs асосида тайёрланган)
|
№ |
Янги таҳрирдаги МҲМС |
Амалдаги БҲМСлар |
Бажариш муддати |
|
I. Концептуал асос ва умумий қоидалар |
|||
| 1 |
Ўзбекистон Республикаси Молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти (1-сонли МҲМС) «Молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг концептуал асоси» |
Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун концептуал асос (р/р 3530, 2024 йил 12 июль) |
2026 йил |
| 2 |
Ўзбекистон Республикаси Молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти (2-сонли МҲМС) «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ошкор этиш» |
Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати» (р/р 3544, 2024 йил 6 август) |
2026 йил |
| 3 |
Ўзбекистон Республикаси Молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти (3-сонли МҲМС) «Ҳисоб сиёсати, хатолар ва ҳисоблаб чиқилган баҳолар» |
Мавжуд эмас |
2026 йил |
| 4 |
Ўзбекистон Республикаси Молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти (4-сонли МҲМС) «Ҳисобот санасидан кейинги ҳодисалар» |
Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (16-сонли БҲМС) «Бухгалтерия балансини тузиш санасидан кейин хўжалик фаолиятида юз берадиган ҳодисалар ва назарда тутилмаган ҳолатлар» (р/р 3539, 2024 йил 31 июль) |
2026 йил |
| 5 |
Ўзбекистон Республикаси Молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти (5-сонли МҲМС) «Ҳисобварақлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома» |
Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-сонли БҲМС) «Хўжалик юритувчи субъектларда бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома» (р/р 3593, 2024 йил 27 декабрь) |
2026 йил |
| 6 |
Ўзбекистон Республикаси Молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти (6-сонли МҲМС) «Молиявий ҳисоботнинг миллий стандартларини биринчи марта қўллаш» |
Мавжуд эмас |
2026 йил |
|
II. Молиявий ҳисобот таркиби ва компонентлари |
|||
| 7 |
Ўзбекистон Республикаси Молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти (10-сонли МҲМС) «Пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот» |
Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (9-сонли БҲМС) «Пул оқими тўғрисидаги ҳисобот» (рўйхат рақами 519, 1998 йил 4 ноябрь) |
2026 йил |
| 8 |
Ўзбекистон Республикаси Молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти (12-сонли МҲМС) «Консолидациялашган ва алоҳида молиявий ҳисобот» |
Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (8-сонли БҲМС) «Консолидaциялашган молиявий ҳисоботлар ва шўъба хўжалик жамиятларига инвестициялар ҳисоби» (р/р 3537, 2024 йил 26 июль) |
2026 йил |
| 9 |
Ўзбекистон Республикаси Молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти (13-сонли МҲМС) «Боғлиқ томонлар билан операциялар» |
Мавжуд эмас |
2026 йил |
| 10 |
Ўзбекистон Республикаси Молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти (14-сонли МҲМС) «Сегментлар бўйича ахборот» Фаолият сегментлари бўйича ахборот, МҲМСни қўллайдиган йирик субъектлар учун |
Мавжуд эмас |
2026 йил |
|
III. Активлар |
|||
| 11 |
Ўзбекистон Республикаси Молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти (20-сонли МҲМС) «Товар-моддий заҳиралар» |
1. Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (4-сонли БҲМС) «Товар-моддий захиралар» (р/р 3259, 2020 йил 30 июнь) 2. Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (19-сонли БҲМС) «Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш» (р/р 3548, 2024 йил 12 август) |
2026 йил |
| 12 |
Ўзбекистон Республикаси Молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти (22-сон МҲМС) «Асосий воситалар» |
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг Миллий стандарти (5-сон БҲМС) «Асосий воситалар» (р/р 3546, 2024 йил 9 август) |
2026 йил |
| 13 |
Ўзбекистон Республикаси Молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти (23-сон МҲМС) «Инвестиция кўчмас мулки» |
Мавжуд эмас |
2027 йил |
| 14 |
Ўзбекистон Республикаси Молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти (25-сонли МҲМС) «Номоддий активлар» |
1. Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (7-сонли БҲМС) «Номоддий активлар» (р/р 3547, 2024 йил 9 август) 2. Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (11-сонли БҲМС) «Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари бўйича харажатлар» (р/р 3535, 2024 йил 25 июль) 3. Номоддий активларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом (р/р 3543, 2024 йил 5 август) |
2026 йил
|
| 15 |
Ўзбекистон Республикаси Молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти (27-сонли МҲМС) «Активларнинг қадрсизланиши ва сотиш учун мўлжалланган активлар» |
Мавжуд эмас |
2027 йил |
|
IV. Молиявий инструментлар |
|||
| 16 |
Ўзбекистон Республикаси Молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти (30-сонли МҲМС) «Молиявий инструментлар» |
Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (12-сонли БҲМС) «Молиявий инвестицияларни ҳисобга олиш» (р/р 3531, 2024 йил 18 июль) |
2026 йил |
| 17 |
Ўзбекистон Республикаси Молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти (33-сонли МҲМС) «Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари» |
Мавжуд эмас |
2027 йил |
| 18 |
Ўзбекистон Республикаси Молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти (35-сонли МҲМС) «Захиралар, шартли мажбуриятлар ва шартли активлар» |
Мавжуд эмас |
2027 йил |
|
V. Мажбуриятлар ва капитал |
|||
| 19 |
Ўзбекистон Республикаси Молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти (40-сонли МҲМС) «Ижара операциялари» |
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (6-сонли БҲМС) «Ижара ҳисоби» (рўйхат рақами 1946, 2009 йил 24 апрель); |
2026 йил |
| 20 |
Ўзбекистон Республикаси Молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти (42-сонли МҲМС) «Ходимларга бериладиган тўловлар» |
Мавжуд эмас |
2027 йил |
| 21 |
Ўзбекистон Республикаси Молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти (45-сонли МҲМС) «Устав капитали ва бошқа капитал элементлари» |
Мавжуд эмас |
2027 йил |
|
VI. Даромадлар, харажатлар ва натижалар |
|||
| 22 |
Ўзбекистон Республикаси Молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти (50-сонли МҲМС) «Даромадларни тан олиш» (Даромадлар ва харажатлар таркиби) |
1. Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (2-сонли БҲМС) «Асосий хўжалик фаолиятидан даромадлар» (р/р 3542, 2024 йил 5 август) 2. Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (17-сонли БҲМС) «Капитал қурилишнинг пудрат шартномалари» (р/р 3533, 2024 йил 23 июль). 3. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги |
2026 йил |
| 23 |
Ўзбекистон Республикаси Молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти (53-сонли МҲМС) «Қарзлар бўйича харажатлар ҳисоби» |
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (24-сон БҲМС) «Қарзлар бўйича харажатлар ҳисоби» (р/р 1996, 2009 йил 18 август); |
2026 йил |
| 24 |
Ўзбекистон Республикаси Молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти (55-сонли МҲМС) «Фойда солиғи» |
Мавжуд эмас |
2027 йил |
|
VII. Махсус ва алоҳида масалалар |
|||
| 25 |
Ўзбекистон Республикаси Молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти (60-сонли МҲМС) «Чет эл валютасидаги операцияларни ҳисобга олиш» |
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (22-сон БҲМС) «Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби» (р/р 3587, 2024 йил 19 декабрь) |
2026 йил |
| 26 |
Ўзбекистон Республикаси Молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти (62-сонли МҲМС) «Давлат грантлари ҳисоби ва давлат ёрдами» |
Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (10-сонли БҲМС) «Давлат ёрдамининг ҳисоби ва у тўғрисидаги маълумотларни ёритиб бериш» (р/р 3592, 2024 йил 27 декабрь) |
2026 йил |
| 27 |
Ўзбекистон Республикаси Молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти (63-сонли МҲМС) «Бизнес бирлашмалари ва гудвилл» |
Мавжуд эмас |
2027 йил |
| 28 |
Ўзбекистон Республикаси Молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти (65-сонли МҲМС) «Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган тартиби» |
Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (20-сонли БҲМС) «Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган тартиби» (р/р 2501, 2013 йил 14 август) |
2026 йил |
| 29 |
Ўзбекистон Республикаси Молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти (66-сонли МҲМС) «Қайта ташкил этишни амалга оширишда молиявий ҳисоботни шакллантириш» |
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (23-сонли БҲМС) «Қайта ташкил этишни амалга оширишда молиявий ҳисоботни шакллантириш» (р/р 3540, 2024 йил 2 август) |
2026 йил |
|
VIII. Соҳавий стандартлар |
|||
| 30 |
Ўзбекистон Республикаси Молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти (70-сонли МҲМС) «Қишлоқ хўжалиги» (Фермер хўжаликлари учун соддалаштирилган бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи) |
Мавжуд эмас |
2027 йил |
| 31 |
Ўзбекистон Республикаси Молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти (75-сонли МҲМС) «Суғурта шартномалари» |
Мавжуд эмас |
2027 йил |
| 32 |
Ўзбекистон Республикаси Молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти (77-сонли МҲМС) «Нодавлат нотижорат ташкилотлари учун соддалаштирилган бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи» |
Мавжуд эмас |
2026 йил |
| 33 |
Ўзбекистон Республикаси Молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти (78-сонли МҲМС) «Концессия ва давлат-хусусий шериклик» |
Мавжуд эмас |
2027 йил |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ушбу рўйхат бўйича таклиф ва мулоҳазаларни қабул қилади. МҲМС лойиҳалари ишлаб чиқилишига қараб жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилади.
![]()