Май ойида ҳар бир бухгалтерга асқотади:
Собиқ ўзини ўзи банд қилганлар (янги ЯТТ) 2026 йил 15 февралгача нималарга улгуришлари керак
2026 йилда ЯТТга айланган собиқ ўзини ўзи банд қилганлар шуни ёдда тутишлари керак: агар сиз фақат юридик шахслар билан ишлаётган бўлсангиз, энди улардан шахсий банк картангизга тўловларни олишни давом эттира олмайсиз. Ундан айланмадан олинадиган солиқни ҳам тўлаб бўлмайди. Бунинг учун банкда ҳисоб-китоб рақами бўлиши керак. Уни тезроқ очиш керак, чунки АОСни тўлаш муддатлари яқинлашмоқда.
Buxgalter.uz тушунтиради:
Муҳим ва керакли маълумотларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Яна бир бор аниқлаштириб ўтамиз: мазкур тушунтириш ҳисобварақ-фактуралар ва бажарилган ишлар далолатномаларини электрон ҳужжат айланиши тизимларида расмийлаштириш орқали юридик шахсларга хизматлар кўрсатувчи ўзини ўзи банд қилган шахсларга тааллуқли.
2025 йил ва 2026 йил январь ойларида (2025 йил учун) бундай ўзини ўзи банд қилган шахслар (ЯТТ) учун айланмадан олинадиган солиқни солиқ агентлари (хизматлардан фойдаланувчи юридик шахслар) тўлаган.
2026 йил бошидан бошқача тартиб амал қилади: бундай ЯТТлар январь ойи учун айланмадан олинадиган солиқни 15 февралдан кечиктирмай – мустақил равишда тўлаши керак.
Бунда сиз расмийлаштирадиган солиқ тўлови учун тўловда (ЯТТ кабинети, my3.soliq.uz) «тўловчининг дебет ҳисобварағи»ни кўрсатиш керак бўлади:
Ва бу сизнинг шахсий пластик картангиз эмас, бу айнан якка тартибдаги тадбиркорнинг ҳисоб рақамидир.
Картангиз очилган банкда сўмдаги асосий банк ҳисобварағини очишни тавсия этамиз. Бунда банк сиз билан шартнома тузади ва ҳисобварақ билан операциялар учун «банк-мижоз» дастурини ўрнатишда ёрдам беради.
Агар бундай дастур билан ишлаш тажрибаси бўлмаса, банк ходимларидан «барча солиқлар тўлангандан сўнг ҳисобварақдан жисмоний шахснинг шахсий картасига пул ечиб олиш» операцияси учун шаблон яратишда ёрдам беришларини сўранг.
Янги ҳисобварақ ва банк реквизитлари (банк коди, СТИР, ИФУТ) ҳақида ўзингиз ишлаётган компаниялар бухгалтериясига хабар беринг.
Охирги маслаҳат: барча пулларни ҳисобдан чиқарманг, мижозлардан тўловлар кечиктирилган тақдирда солиқ тўламасликнинг олдини олиш учун захира сақланг.
Buxgalter Proда сиз учун фойдали тавсиялар мавжуд:
– Якка тартибдаги тадбиркор айланма маблағларни қандай тўлдириши керак;
– Якка тартибдаги тадбиркорга солиқ солиш тизимини қандай ўзгартириш мумкин.
![]()
