Февраль ойида экспертларнинг материаллари сиз учун фойдали бўлади:
Бухгалтер 11 февраль куни юридик шахс рўйхатдан ўтган жой (Юнусобод тумани) бўйича ўзини ўзи банд қилган шахслар (солиқ агенти) томонидан тўланадиган АОС бўйича ҳисобот топширди. Ўзини ўзи банд қилган шахс рўйхатдан ўтган жой – Чилонзор тумани. Ҳисобот топширилган вақтда 208 коди бўйича шахсий ҳисобварақ очилмаган.
Кейинроқ счётлар автоматик равишда очилди, бухгалтер қайта ҳисоб-китобни Чилонзор туманига юборди ва... карточкада солиқни икки баравар кўпайтирди.
Buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА вазиятни шарҳлаб берди:
Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
– Қайта ҳисоб-китоб юборилгандан сўнг, бухгалтерлар ҳақиқатан ҳам муаммога дуч келишади: солиқ карточкада икки марта акс эттирилади:
Бу нима – техник носозликми ёки қайта ҳисоб-китоблар назарда тутилмаганми?
Солиқ органлари бу саволга сўзма-сўз шундай жавоб беришади: «юридик шахслар томонидан 208 коди бўйича ҳисобот топширилганда тўлов учун 208 кодини автоматик равишда очиш назарда тутилган. Агар 208 коди очилмаган бўлса, ташкилотингиз СТИРини тақдим этинг – биз текшириб кўрамиз».
– Агар солиқ икки марта акс этган бўлса, бухгалтер нима қилиши керак?
– Бугун Ҳисоб-китобни топширишнинг сўнгги куни бўлгани ва солиқ тўловчилар 1198 телефонига қўнғироқ қилишда қийинчиликка дуч келаётгани сабабли ҳисоб-китобдаги рақамларни «икки ҳисса ёзиш» муаммосини ҳал қилиш жуда қийин бўлади. Катта эҳтимол билан, солиқ тўловчи «икки ҳисса» солиқни тўлашга мажбур бўлади ва кейин у дастур нотўғри ишлаётгани ва солиқ органлари ортиқча тўловни қайтариши ёки уни келгуси тўловлар ҳисобига ўтказиши ҳақида расмий хат ёзиши керак бўлади.
Вuxgalter.uz тавсия қилади:
Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади
