Болани парваришлаш таътили даврида нафақа қандай тўланади

preview

«Ходим эгизак туғди, 21 октябрь куни ҳомиладорлик ва туғиш таътили тўхтатилди. 22 октябрдан бошлаб унга болаларни парваришлаш учун таътил берилди ва нафақа тайинланди. Биринчи тўлиқ бўлмаган ойни ҳисобга олган ҳолда уни 2 бола учун қандай миқдорда ҳисоблаш керак?»

Buxgalter.uz тушунтиради:

Teлeграм-каналида янги постларни кузатиб бориш қулай.

 

Бола парвариши бўйича нафақа парвариш қилинаётган болалар сонидан ва нафақа олувчининг меҳнат стажидан қатъи назар ҳар ойда МҲТЭКМнинг 60%и миқдорида тўланади  .

Октябрь ойининг 10 календарь куни учун (22 дан 31-санагача) МҲТЭКМ  1 271 минг сўм бўлганида, нафақа суммаси 246 минг сўмни ташкил этади. (1 271 000 х 60%: 31 х 10).

Агар ишчи аёл тўлиқ бўлмаган иш вақтига ишга чиқишни хоҳласа, болани парваришлаш нафақасини қандай тўлаш кераклигини тавсияномада ўқинг:

* Ушбу тавсияда қуйидагилар батафсил тушунтирилган:

иш берувчилардан қайси бири бола парвариши бўйича нафақа тўлайди;

уни қандай тайинлаш, қанча миқдорда ва қандай тўлаш керак;

қандай ҳолларда бола парвариши бўйича нафақа тўлаш тўхтатилади.

 

 

Ходимлар билан ҳисоблашиш Ходимлар билан ҳисоблашиш Ходимлар билан ҳисоблашиш /uz/publish/doc/text213710_bolani_parvarishlash_tatili_davrida_nafaqa_qanday_tulanadi