Валюта билан ишловчи бухгалтерлар учун янги йўналишлар:
ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботларда жисмоний шахслар билан кўчмас мулкдан текин фойдаланиш шартномалари акс эттирилиши керакми
Йил бошидан буён бу масала кўплаб бухгалтерларни безовта қилмоқда.
Солиқ қўмитаси бизнинг сўровимиз бўйича юридик шахс жисмоний шахсдан бинони текин фойдаланишга олган ва аксинча – бинони жисмоний шахсга бундай шартларда берган вазиятларда қандай солиқ оқибатлари ва ҳисоботда акс эттириш бўйича мажбуриятлар юзага келишини мисоллар билан тушунтириб берди.
Керакли постни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Солиқ солиш мақсадида кўчмас мулкдан текин фойдаланиш шартномаларига ижара тўловининг энг кам ставкалари қўлланилади
.
Амалиётда энг кўп учрайдиган иккита мисолни кўриб чиқамиз:
1. Корхона жисмоний шахсдан бинони текин фойдаланиш шартномаси бўйича олди
Фараз қилайлик, корхона жисмоний шахсдан Тошкент шаҳрининг 1-зонасида жойлашган майдони 100 кв. м бўлган омборхонани бепул фойдаланишга олди. Ijara.soliq.uz сайтида рўйхатдан ўтказилган шартномада солиқ солиш мақсадида қўлланиладиган ва ижара тўловининг энг кам ставкасига мос келадиган бинодан фойдаланиш қиймати – ойига 1 кв. м учун 72 000 сўм этиб белгиланган.
Олувчи-юридик шахсда кўчмас мулкдан текин фойдаланишдан 7 200 000 сўм миқдорида даромад вужудга келади. (100 х 72 000)
. Ушбу даромадни юридик шахс жами даромадига киритади ва фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблаб чиқаришда ҳисобга олади
. Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар солиқ солиш мақсадида даромад суммасига бир томонлама ЭҲФ тақдим этадилар
. Бунда мазкур даромад бухгалтерия ҳисобида акс эттирилмайди.
Жисмоний шахсда солиқ оқибатлари юзага келмайди. Юридик шахснинг ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботида ушбу шартнома акс эттирилмайди.
2. Корхона жисмоний шахсга бинони текин фойдаланиш шартномаси бўйича беради.
Корхона жисмоний шахсга Тошкент шаҳрининг 1-ҳудудида жойлашган майдони 100 кв. м бўлган омборхонани бепул фойдаланишга берди. Ijara.soliq.uz сайтида рўйхатдан ўтказилган шартномада солиқ солиш мақсадида қўлланиладиган ва ижара тўловининг энг кам ставкасига мос келадиган бинодан фойдаланиш қиймати – ойига 1 кв. м учун 72 000 сўм этиб белгиланган. Бинони фойдаланишга бериш хизматининг таннархи ойига 1 кв.м учун 30 000 сўмни ташкил этади (масалан, амортизация, коммунал харажатлар).
Жисмоний шахс-олувчида мазкур вазиятда моддий наф тарзидаги даромад юзага келади
. Даромад суммаси ҚҚС ҳисобга олинган ҳолда хизмат таннархидан келиб чиққан ҳолда аниқланади
.
Жисмоний шахснинг даромади солиқ солиш мақсадида ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 3 360 000 сўмни ташкил этади (100 х 30 000 х 1,12). Ундан 403 200 сўм солиқ тўланиши керак (3 360 000 х 12%).
Юридик шахснинг ушбу даромади ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобига 5-иловада акс эттирилади.
Агар жисмоний шахс-олувчи Ўзбекистон резиденти бўлса ва юридик шахс билан меҳнат муносабатларида бўлмаса, юридик шахс солиқ агенти сифатида жисмоний шахснинг ёзма аризаси асосида солиқни ушлаб қолмасликка ҳақли. Бунда жисмоний шахс моддий наф тарзидаги даромад бўйича солиқни мустақил равишда – жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида тўлаши шарт
. Юридик шахс эса солиқ даври (календарь йил) тугаганидан кейин 30 иш куни ичида тўлов манбаида солиқ солинмаган моддий наф тарзидаги даромадларни олган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотномани тақдим этиши шарт
.
Юридик шахсда қуйидагилар бўйича солиқ мажбуриятлари юзага келади:
- ҚҚС – агар мол-мулкни текин фойдаланишга бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқламаса
. Бундай ҳолда солиқ базаси хизматларнинг бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади
. Бозор қиймати сифатида оширувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда белгиланган энг кам ставкалар бўйича ҳисобланган ижара қиймати қабул қилинади. Юридик шахс жисмоний шахс-олувчига «Тўловсиз» турдаги ЭҲФни тақдим этади (100 х 72 000 х 1,12 = 8 064 000 сўм);
Эътибор беринг
Агар солиқ органлари бепул топширишда сиз ҚҚСни товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан сезиларли даражада фарқ қиладиган нархдан келиб чиққан ҳолда, шу билан бирга ҳам пастроқ, ҳам юқорироқ томонга ҳисоблаганингизни аниқласа, улар ҚҚС бўйича солиқ базасига у бозор қийматидан келиб чиқиб ҳисоблангандек тузатиш киритишга ҳақли. Бунда солиқ органларининг солиқ базасига тузатиш киритиш тўғрисидаги қарори уни камайтириб кўрсатганлик
ва солиқни тўлиқ тўламаганлик
учун молиявий санкцияларга олиб келмайди.
Тавсия:
- фойда солиғи – бепул кўрсатилган хизматлар қиймати, шу жумладан улар бўйича ҚҚС – чегирилмайдиган харажатлар
(100 х 30 000 + 100 х 72 000 х 12% = 3 864 000 сўм); - айланмадан олинадиган солиқ – хизматлар бепул кўрсатилганда солиқ солиш мақсадида реализация қилишдан олинган даромад ушбу хизматларнинг таннархи сифатида аниқланади
. Юридик шахс жисмоний шахс-олувчига «Тўловсиз» турдаги ЭҲФни тақдим этади, унда бинони фойдаланишга бериш бўйича хизматларнинг таннархини акс эттиради (100 х 30 000 = 3 000 000 сўм).
Buxgalter.uz тавсия қилади:
![]()