Солиқларни тўлаш муддати яқинлашмоқда – ҳисоб-китобларни қайта текшириб, уларни вақтида тўланг:
10 март
• 2026 йил март ойи учун ҳуқуқ учун тўловлар (СК 460-м. 6-қ.):
– алкоголли маҳсулотларни чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан реализация қилиш;
– пиво ва пиво ичимликларининг чакана савдоси;
– тамаки маҳсулотларининг чакана савдоси.
• 2026 йил февраль ойи учун ҳисобот тақдим этиш ва акциз солиғини тўлаш (СК 292-м., СК 293-м.);
• Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси ва инвестиция воситачилари томонидан 2026 йил февраль ойида рўйхатга олинган акциялар бўйича тузилган битимлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш (СК 133-м. 12-қ.);
• айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2026 йил март ойи учун мол-мулк солиғи бўйича йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида бўнак тўловларини тўлаш (СК 417-м. 6-қ.).
Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини ҳар чорак учинчи ойининг 20-кунидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар;
• айланмадан олинадиган солиқ тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2026 йил март ойи учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлаш (СК 432-м. 1-қ.).
Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун солиқни ҳар чорак учинчи ойининг 20-кунидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар;
• 16 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига қўшимча дам олиш кунини тўлаш бўйича юридик шахснинг харажатларини қоплаш учун Пенсия жамғармасидан маблағ (нафақа) олиш учун 2026 йил февраль ойи учун ариза тақдим этиш (14.12.2023 й. 661-сон ВМҚга 1-илова, 45-46-б.).