Нотариуслар қандай солиқларни тўлайди

preview

«Мен нотариусман, нотариусларнинг фойда солиғини тўлаш масаласига оид маслаҳат бера оласизми?»

Buxgalter.uz тушунтиради:

Янги постларни Телеграм-каналимиз орқали кузатиб бориш қулай.

 

Нотариусларга солиқ солиш масалалари бўйича Солиқ кодексининг 71-бобига эътибор қаратинг.

Солиқ кодексининг 479-моддаси, 480-моддаси билан хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар:

  • меҳнатга ҳақ тўлаш тарзида олинадиган даромадлар қисмида белгиланган ставкалар бўйича ижтимоий солиқ ва ЖШДС тўлайдилар;
  • ўз ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш қисмида ЖШДС ва ижтимоий солиқни ҳисоблаб чиқаради ва тўлайди;

 

  • нотариал хизматлар кўрсатиш қисмида ҚҚС тўламайдилар;
  • фойда солиғини белгиланган ставка бўйича тўлайдилар. Бунда фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўлаш йилига бир марта, ўтган солиқ давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай амалга оширилади.

 

Бунда:

  • фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда Солиқ кодексининг 43-бобида назарда тутилган барча турдаги даромадлар даромадлар деб эътироф этилади;
  • чегириб ташланадиган харажатларга нотариал фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар киради. Чегирилмайдиган харажатлар СКнинг 317-моддасига мувофиқ аниқланади;

 

  • фойда солиғи тўлангандан кейин нотариус ихтиёрида қоладиган фойда солиққа тортиш мақсадида дивидендларга тенглаштирилади (резидентлар учун солиқ ставкаси – 5%).

 

Бунда амалиётда нотариусда қўшимча саволлар – ўзининг солиққа тортилиши ёки ходимларнинг солиқларини ҳисоблаб чиқаришнинг турли жиҳатлари бўйича саволлар пайдо бўлиши мумкин.

Фойда солиғи, ЖШДС ва ижтимоий солиқ солиш тафсилотлари, дивидендлардан солиқ тўлаш тартиби, имтиёзлар ва шу кабилар ҳақида Buxgalter Pro тавсияларида батафсил сўз юритамиз.

Агар тизимнинг ўзида бирон бир савол батафсил акс эттирилмаган бўлса, обуначилар учун асосий маҳсулотга бонус сифатида «Жавоб берамиз» индивидуал маслаҳат хизмати ишлайди.

 

 

Фойда солиғи Ўзбекистонда: ҳисоб-китоб, солиқ ставкалари фойда солиғи, юридик шахслар солиғи, ҳисоб-китоб, солиқ ҳисоботи, ставка, имтиёзлар Фойда солиғи: қандай ҳисобланади, кимлар тўлайди, ставкаси қанча ва қандай муддатларда ҳисобот тақдим этилади. Солиқдан озод этиш ҳолатлари, кам учрайдиган хатолар, ҳисоб-китоб усуллари ва амалий мисоллар бўйича барча жавоблар Buxgalter.uz сайтида! /uz/publish/doc/text214370_notariuslar_qanday_soliqlarni_tulaydi