2026 йил 1 июлдан қурилиш материалларининг қайси МХИКларидан фойдаланиб бўлмайди

preview

Tasnif.soliq.uz портали 1 июлдан бошлаб қурилиш материалларининг умумий номларига эга бўлган 200 та МХИКдан фойдаланишга чекловлар жорий этилишини маълум қилди.

Батафсил – buxgalter.uz шарҳида:

Муҳим хабарларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

Эътибор беринг

Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола бўлганда ёки таҳририятнинг ёзма рухсати билан йўл қўйилади.

 

Хабарда 2026 йил 1 июлдан бошлаб фойдаланиш чекланадиган 200 та МХИК рўйхати келтирилган.

Идора «зарурат бўлганда ушбу рўйхатдаги қурилиш материаллари кодларини бошқа батафсилроқ кодларга алмаштиришни» тавсия этади. Шунингдек, ушбу рўйхат тўлдирилиши мумкинлиги хабар қилинган.

Фойдаланишдан чиқарилаётган МХИК ўрнига мавжуд кодларни танлаш ёки янгиларини яратиш учун тадбиркорлар https://mkinfo.uz платформасидаги шахсий кабинети орқали ЭРИ ёрдамида электрон ариза юборишлари мумкин. Бунинг учун сўров ойнасидаги тегишли майдонларни тўлдириш керак бўлади.

Ушбу тартиб-қоида юзасидан ҳар қандай савол билан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузурида ташкил этилган ишчи гуруҳга https://t.me/mkinfo_support Телеграм-манзили ёки қуйидаги телефон рақамлари орқали боғланиш мумкин: (+998) 71 210-11-04 (ички: 6005, 6006, 6007).

Шунингдек, ўз саволларингизга экспертларнинг қуйидаги тушунтиришларидан жавоб топишингиз мумкин:

 

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text214414_2026_yil_1_iyuldan_qurilish_materiallarining_qaysi_mhiklaridan_foydalanib_bulmaydi