«E-aktiv» расман бекор қилинди

preview

22.09.2021 йилдаги «Солиқ тўловчиларни ҳисобга олишни янада такомиллаштириш ва қўшилган қиймат солиғининг ўрнини қоплаш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 595-сон ВМҚга тадбиркорларнинг хўжалик операцияларини «E-aktiv» тизимида акс эттириш мажбуриятини бекор қилувчи тузатиш киритилди.

Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Янги мақолаларни Телеграм-каналда кузатиб бориш қулай.

Эътибор беринг

Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола ёки таҳририятнинг ёзма рухсати мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади.

 

595-сон ВМҚнинг 3-банди «б» кичик банди ўз кучини йўқотди:

  • «3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:  

б) 2023 йил 1 мартдан бошлаб ҚҚС тўловчилар ва устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ миқдорда бўлган юридик шахслар учун қуйидагилар мажбурий ҳисобланади:

хўжалик юритувчи субъектлар томонидан асосий воситалар, номоддий активлар ва товар-моддий ресурсларни ҳисобга олиш (сотиб олиш (қуриш), ишга тушириш, қайта баҳолаш, тасарруф этиш), ҳамда ўз устав фондини (устав капиталини) шакллантириш ва камайтириш билан боғлиқ барча операцияларни давлат солиқ органларининг «E-aktiv» автоматлаштирилган ахборот тизимида акс эттириш;

 хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хўжалик фаолияти давомида товар-моддий захиралар сақлаш муддати тугагач, яроқсизлиги, жисмонан ва маънан эскирганлиги натижасида йўқ қилинганда ва камомад, йўқотиш ёки шикастланиш (синиш, бўлиниш) сабабли ҳисобдан чиқарилганда 3 иш кунидан кечиктирмасдан «E-aktiv» автоматлаштирилган ахборот тизимида  акс эттириш.»

595-сон ВМҚга ўзгартириш Вазирлар Маҳкамасининг 09.04.2026 йилдаги 154-сон қарори билан киритилган ва 2026 йил 9 апрелдан кучга кирган.

 

Эслатиб ўтамиз, яқинда Солиқ қўмитасининг расмий хабари туфайли бухгалтерлар катта стрессни бошдан кечирдилар:

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text214564_e-aktiv_rasman_bekor_qilindi