Ўзбекистондан ташқаридаги уй-жойни реализация қилишга қандай солиқ солинади

preview

«Ўзбекистон резиденти бўлган жисмоний шахс чет элдаги турар жой биносини сотишни режалаштирмоқда. Эгалик қилиш муддати 3 йилдан ортиқ. Солиқ оқибатлари қандай бўлади?»

Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра Солиқ қўмитаси Халқаро солиқ солиш маъмуриятчилиги бошқармасининг Халқаро солиқ солиш бўлими бошлиғи Раъно АЛИШАЕВА тушунтириб берди:

Эътибор беринг

Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола мавжуд бўлганда ёки таҳририятнинг ёзма рухсати билан йўл қўйилади.

Экспертларга ўз саволингизни беринг ва «Жавоб берамиз!» хизматининг жавоблар базасидан тўлиқ фойдаланинг – бунинг учун Buxgalter Proга кириш имконини расмийлаштиринг.

 

– Ўзбекистон Республикасининг резидентлари бўлган жисмоний шахслар СК 364-моддасига мувофиқ жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўловчилари деб эътироф этилади. Солиқ солиш объекти солиқ тўловчининг Ўзбекистон Республикасидаги, шунингдек ундан ташқаридаги манбалардан олинган даромадларини ўз ичига олган жами даромади ҳисобланади  .

Мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар мулкий даромадларга киради  ва умумий тартибда солиқ тўловчининг жами даромади таркибини шакллантиради   .

Шу билан бирга, СКнинг 378-моддаси 7-бандига мувофиқ, солиқ тўловчига хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинган даромадларга солиқ солинмайди, мулкдорнинг эгалигида 36 календарь ойдан кам муддатда бўлган турар жойларни сотишдан олинган даромадлар бундан мустасно.

Шу тариқа, 36 календарь ойдан ортиқ муддат давомида мулк ҳуқуқида бўлган турар жой кўчмас мулкини сотишдан олинган даромад мулкий даромад деб эътироф этилади. Бироқ кўрсатилган норма асосида у солиқ солишдан озод қилинади ва ЖШДС бўйича солиқ базасини шакллантирмайди .

 

Мулкий даромадлар, агар уларга солиқ агентида солиқ солинмаса, декларация асосида солиқ солинадиган даромадларга киради .

Декларацияни масофавий тарзда – солиқ инспекцияси ёки давлат хизматлари марказига бормасдан – солиқ тўловчининг my3.soliq.uz сайтидаги шахсий кабинети ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) (my.gov.uz) орқали юбориш мумкин.

 

Юқорида кўрсатилган даромад СКнинг 378-моддаси асосида солиқ солишдан озод этилганлиги сабабли, у солиқ мажбуриятини шакллантирмайди, бироқ тегишли имтиёзни қўллаган ҳолда декларация қилинадиган даромадлар таркибига киритилиб, декларацияда акс эттирилиши лозим.

Жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни тўлдиришда мазкур даромад солиқ тўловчининг даромадлари таркибида СК 378-моддаси 7-бандида назарда тутилган имтиёзни бир вақтда қўллаган ҳолда акс эттирилади. Бундай акс эттириш натижасида у солиқ базасидан чиқариб ташланади ва ЖШДС ҳисоб-китобида иштирок этмайди.

Эслатиб ўтамиз

Жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай тақдим этилади .

 

Чет элда кўчмас мулкни реализация қилиш қандай солиққа тортилади?

Ҳар бир давлат солиқ резидентлигини ва даромад манбаини аниқлаш қоидаларини мустақил равишда белгилайди.

Чет давлатда даромаднинг таснифланиши ва уни солиққа тортиш тартиби Ўзбекистон Республикаси қоидаларидан қатъи назар амалга оширилади ва агар иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги халқаро шартномаларда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Солиқ кодекси билан белгиланган солиқ мажбуриятларини ўзгартирмайди.

 

 

ЖШДС ЖШДС ЖШДС /uz/publish/doc/text214711_uzbekistondan_tashqaridagi_uy-joyni_realizaciya_qilishga_qanday_soliq_solinadi