25 май

preview

 

• 2025 йил учун тузатишларни ҳисобга олган ҳолда жами даромади 20 миллиард сўмдан ошган солиқ тўловчилар томонидан 2026 йил май ойи учун фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлаш (СК 340-м. 2-қ.).

Агар ойлик бўнак тўлови суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, тегишли чоракда бўнак тўловлари тўланмайди (СК 340-м. 7-қ.).

Жорий ҳисобот даврида жами даромади 20 миллиард сўмдан ошган солиқ тўловчилар, шу жумладан янги ташкил этилган солиқ тўловчилар, ҳар ойлик бўнак тўловларини бундай ошиб кетиш содир бўлган тўлиқ чорак тугаганидан сўнг тўлайдилар (СК 340-м. 8-қ.).

 

• 2026 йил апрель ойи учун ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда боқувчисини йўқотганлик, меҳнатда жароҳатланиш ёки касб касаллиги оқибатида ногиронлик учун тайинланган пенсиялар бўйича Пенсия жамғармаси харажатларини қоплаш учун маблағлар тўлаш (14.12.2023 й. 661-сон ВМҚга 1- илова 32-б.).

 

Эътибор беринг
Бухгалтер тақвими - «СБХ» ва «Norma» МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмаси. Ундан нусха олишга фақат «Norma» МЧЖ билан шартнома асосида йўл қўйилади.

 

Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) /uz/publish/doc/text214919_25_may1