Май ойида ҳар бир бухгалтерга асқотади:
Май ойининг сўнгги 5 куни барчамиз учун узоқ дам олиш кунлари эканлигини эслаймиз, шундай эмасми?
Бир томондан – бу катта қувонч, бошқа томондан – ойнинг сўнгги кунларида одатий ишимизга таъсир қиладиган кичик ноқулайлик. Масалан, «банк-мижоз» ҳам бу кунларда «дам олади» шуни унутмайлик...
Buxgalter.uz сайтида байрам арафасидаги кичик эслатма:
Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Эътибор беринг
Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола ёки таҳририятнинг ёзма рухсати мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади.
Эслатиб ўтамиз:
- 26 май, сешанба – байрам арафасида барча учун қисқартирилган иш куни.
- 27 май, чоршанба – «Қурбон ҳайити» (Ийд-ал-Адҳа) диний байрамининг дастлабки санаси ва барча учун ишланмайдиган байрам куни ҳисобланади
. - 28-29 май – барча учун қўшимча дам олиш кунлари.
- 30 май, шанба – 6 кунлик иш ҳафтасида қўшимча дам олиш куни, 5 кунлик иш ҳафтасида дам олиш куни.
- 31 май, якшанба.
Батафсил маълумотни бу ерда ўқинг:
Шу муносабат билан режа қуйидагича:
1. Май ойи учун совуқ сув бўйича маълумотларни олдиндан тақдим этинг, энг охирги муддат –26 май. Инспекторларнинг маълумотларига кўра, улар аллақачон тошкентлик солиқ тўловчилардан маълумот қабул қилинмоқда:

2. Агар ЭҲФни ойнинг охирги кунида тақдим этсангиз, буни 26 май куни амалга оширинг.
3. Ой охирида муддати тугайдиган ижара шартномалари ва бошқа шартномаларни E-ijara тизимида текширинг ва керак бўлса, узайтиринг.
4. «Банк-мижоз»: барча муҳим тўловларни олдиндан амалга оширинг.
5. 1 июндан бошлаб my.soliq, ЯММТ, бошқа электрон ресурсларга муаммосиз кириш мумкин бўлиши учун директор ва бухгалтер ЭРИларининг амал қилиш муддатларини текширинг (зарурат бўлганда узайтиринг).
6. Кадрлар бўйича буйруқлар: барча вазиятларга тегишли буйруқлар ва ЯММТда рўйхатдан ўтиш дам олиш кунларигача якунланиши керак.
7. Биз одатда ой охирида ёпадиган бошқа барча муҳим ишлар ва масалалар.
Яна бирор нарсани эслатиб ўтишни унутмадингизми? Илтимос, изоҳлар бўлимида ўз вариантларингизни бизга ёзиб қолдиринг!
![]()