1 июлдан киритиладиган ўзгартиришларга олдиндан тайёрланинг:
Давлат ижтимоий суғуртаси доирасида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда norma.uz портали хабар қилди.
Низомга тузатишлар киритилган ҳужжат (12.05.2026 й. 239-сон ВМҚ) 13 майдан кучга кирди, тафсилотлар шарҳда:
Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Эътибор беринг
Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола ёки таҳририятнинг ёзма рухсати мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади.
Ҳужжатга киритилган қўшимчаларга асосан:
- ихтиёрий асосда суғурталанган шахсларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси у тайинланадиган санадаги МҲТЭКМнинг 5 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда (2025 йил 1 августдан – 6 355 млн сўм) тўланади;
- Тўловларни тўлашда суғурталанган шахснинг ижтимоий ёки банк картаси мавжуд бўлмаганда, "Ижтимоий карта" ахборот тизимида суғурталанган шахсга виртуал ижтимоий карта очилиб, тўловлар тўланади (илгари – ижтимоий карта мавжуд бўлмаганда охирги транзакциялар охирги 60 кун давомида амалга оширилган ва амал қилиш муддати тугашига камида 15 кун қолган банк картасига ўтказиларди);
- нафақа олувчи суғурталанган шахс ахборот тизимларида такрорий маълумот алмашинувида суғурта стажи сифатида инобатга олинадиган 12 ойлик давр ўзгарганлиги сабабли ҳам ортиқча тўланган маблағларни қайтармайди.
Нафақа тайинлаш ва тўлашнинг янги тартиби ҳақида батафсил маълумотни тавсияларда ўқинг:
Buxgalter.uz тавсия этади
![]()