ЯТТ фаолияти тўхтатилганда тугатиш балансини топшириши шартми

preview

Якка тартибдаги тадбиркорни тугатишимиз керак. Бизни доимий равишда бир идорадан бошқасига йўналтиришади: аввал «Ягона дарча»га, кейин солиқ идорасига. Охирги марта солиқ идорасида бизга тугатиш ҳисоботини топшириш кераклигини айтишди, бироқ уни қаерга ва қандай топшириш кераклигини тушунтиришмади...

Buxgalter Pro фойдаланувчисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАEВА жавоб берди:

Материал «Жавоб берамиз!» пуллик базасидан олинган бўлиб, уни истисно тариқасида эълон қилмоқдамиз. Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва тайёр жавобларнинг бутун базасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Proга обуна бўлинг.

Эътибор беринг

Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола ёки таҳририятнинг ёзма рухсати мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади.

 

– Якка тартибдаги тадбиркор юридик шахс ҳисобланмайди. Шу муносабат билан ЯТТга нисбатан тугатиш эмас, балки фаолиятини тўхтатиш (давлат рўйхатидан ўтказишни тугатиш) тартиби қўлланилади. Бунда у ҚҚС ёки айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўлишининг фарқи йўқ.

Оралиқ ва тугатиш балансини юридик шахслар тақдим этадилар (бухгалтерия ҳисоби субъектлари ).

ЯТТ молиявий ҳисоботларни, шу жумладан тугатиш ҳисоботларини тақдим этмайди.

Якка тартибдаги тадбиркорларни тугатиш тартиби Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4 ва 3-бобларида белгиланган .

 

 

Юридик ёрдамчи Юридик ёрдамчи Юридик ёрдамчи /uz/publish/doc/text215576_yatt_faoliyati_tuhtatilganda_tugatish_balansini_topshirishi_shartmi