Бухгалтерларга июлда керак бўлади:
15 июль
• 2026 йил июнь ойи учун ШЖБПҲга реестрларни тақдим этиш ва бадалларни тўлаш (20.11.2024 й. АВ рўйхат рақами 3577-сон Низом 6-б., 20.11.2024 й. АВ рўйхат рақами 3577-сон Низом 9-б.);
• 2025 йил учун тузатишларни ҳисобга олган ҳолда жами даромади 20 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчиларнинг кутилаётган фойдасидан келиб чиқиб, 2026 йилнинг III чораги учун фойда солиғи бўйича бўнак тўловлари суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этиш (СК 340-м. 11-қ.);
• 2026 йил июнь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоботларини тақдим этиш ҳамда тўлаш. ЖШДС солиқ тўловчига даромадларни тўлаш билан бир вақтда, лекин солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай тўланади (СК 389-м. 1-қ. 2-б., СК 390-м.).
Ижтимоий солиқ ҳам солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмасдан тўланади (СК 407-м. 4-5-қ.);
• солиқ тўловчилар томонидан 2026 йил июнь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот тақдим этиш ва тўлаш (СК 470-м. 3-5-қ.);
• солиқ агентлари томонидан 2026 йил июнь ойи учун ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг даромадлари бўйича БҲМнинг 12 000 бараваригача бўлган миқдорда ҳисобот тақдим этиш ва айланмадан олинадиган солиқни тўлаш (СК 470-м. 3-5-қ.);
• Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар томонидан 2026 йил июнь ойи учун онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатиш (23.11.2019 й. 943-сон ВМҚга 1-сон илова. Низомнинг 38-1 б., СК 470-м. 3-қ.).
ҚҚС тўловчилар учун 2026 йил июнь ойи учун онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатишнинг сўнгги куни – 2026 йил 20 июль (23.11.2019 й. 943-сон ВМҚга 1-илова 38-1-б., СК 273-м. 1-қ.).