Меҳмонхоналарга туристик йиғим учун ҚҚС ҳисобланмоқда: хато тузатилади

preview

ҚҚСни 6 фоизлик ставкада ҳисоблашнинг соддалаштирилган тартибига ўтган меҳмонхоналарда ЭҲФни расмийлаштиришда техник муаммо юзага келди: тизим «имтиёз суммаси нотўғри кўрсатилган» деган хатолик беради, шу сабабли ҳужжат ўтмайди ва контрагентга юборилмайди.

Энг сўнгги тезкор янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Бухгалтерларнинг ўзлари гап туристик йиғимда эканини фаҳмлаб қолишди. Туристик йиғим МХИК коди (11199008003000001) ушбу суммага ҚҚС солинмаслигини кўрсатишга имкон бермайди. Шу сабабли, ЭҲФ юборишда ёки НКТ чекини беришда 6 фоизлик ҚҚС ставкаси автоматик тарзда, жумладан, туристик йиғим суммасига ҳам қўлланади, ваҳоланки, қонунчиликка кўра туристик йиғимга солиқ солинмайди.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғимни ундириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандига мувофиқ  жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари томонидан ундириладиган туристик (меҳмонхона) йиғим суммалари уларнинг тушуми (фойдаси) деб эътироф этилмайди ҳамда уларга фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, ҚҚС ва бошқа мажбурий тўловлар ва йиғимлар солинмайди.

 

Солиқ қўмитаси нима деди?

Buxgalter.uz ушбу муаммо бўйича Солиқ қўмитасига сўров юборди. Идора бу техник хато эканлигини тасдиқлади – мутахассислар аллақачон уни бартараф этиш устида ишламоқда.

 

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text216095_mehmonhonalarga_turistik_yigim_uchun_qqs_hisoblanmoqda_hato_tuzatiladi