Бухгалтерларга июлда керак бўлади:
Ижарага олувчи бинони қайтарганда ажралмас яхшиланишларни қандай ҳисобдан чиқариши мумкин
Ташкилот ижарага олинган бинони ижарага берувчига қайтаради. Бунда ижарага олувчи томонидан сотиб олинган асосий воситаларнинг бир қисми хонада қолади.
Ижарага олинган бино қайтарилганда ижарага берувчида қоладиган АВларни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш керак?
Buxgalter Pro фойдаланувчисининг саволларига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Лола СУЛТОНОВА жавоб берди:
Материал «Жавоб берамиз!» пуллик базасидан олинган бўлиб, уни истисно тариқасида эълон қилмоқдамиз. Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва тайёр жавобларнинг бутун базасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг.
Эътибор беринг
Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола ёки таҳририятнинг ёзма рухсати мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади.
Бинога ўрнатилган ва конструкцияга зарар етказмасдан ажратиб бўлмайдиган асосий воситалар (симлар, вентиляция, ўрнатилган ускуналар, кондиционерлар, иситиш тизими ва ҳ.к.) фуқаролик ҳуқуқи нуқтаи назаридан ижарага олинган мулкнинг ажралмас яхшиланишлари сифатида қаралади.
ФК 555-моддасининг 2-қисмига кўра, агар ижарага олувчи ўзига зарар етказмасдан ажратиб бўлмайдиган мол-мулкни ўз ҳисобидан яхшилаган бўлса, агар ижара шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини ижарага берувчи томонидан қопланишини талаб қилишга ҳақли. Бу шуни англатадики, биринчи навбатда шартномада нима ёзилганига эътибор бериш керак: компенсация назарда тутилганми ёки объект текинга топшириладими. Бухгалтерия ҳисоби тартиби ва солиқ оқибатлари шунга боғлиқ.
Бундай асосий воситаларни яратиш (сотиб олиш, монтаж қилиш) харажатлари ижарачи томонидан 5-сон БҲМСда белгиланган тартибда АВнинг алоҳида инвентарь объекти сифатида капиталлаштирилади ва АВ объектининг амортизацияланадиган қиймати тўлиқ қоплангунга қадар ёки у 5-сон БҲМСнинг 33-34-бандлари балансидан ҳисобдан чиқарилгунга қадар амортизация қилинади. Бино қайтариладиган санада объект ижарачидан чиқиб кетади. Акс эттириш тартиби шартнома шартларига боғлиқ.
1-вариант – компенсация кўзда тутилмаганда (бепул топшириш)
Ижарачида бухгалтерия ҳисоби:
- Дт 9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» – Кт 0100 «Асосий воситаларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар» – бошланғич (тиклаш) қиймати ҳисобдан чиқарилди;
- Дт 0200 «Асосий воситаларнинг эскириши» – Кт 9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» – тўпланган эскириш ҳисобдан чиқарилди;
- Дт 9430 «Бошқа операцион харажатлар» – Кт 9210 «АВнинг чиқиб кетиши» – бепул топширишдан кўрилган зарар акс эттирилган.
2-вариант – шартнома компенсацияни назарда тутганда
Агар ижарага берувчи қийматни (тўлиқ ёки қисман) қопласа, ижарага олувчи учун ушбу операция АВни амалга ошириш ҳисобланади:
- Дт 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар» – Кт 9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» – сотишдан олинган тушум акс эттирилган;
- Кт 9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» – Кт 0100 «Асосий воситаларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар»–бошланғич (тиклаш) қиймати ҳисобдан чиқарилди;
- Дт 0200 «Асосий воситаларнинг эскириши» – Кт 9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»– тўпланган эскириш ҳисобдан чиқарилди;
- Дт 9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» – Кт 9310 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда» – автомобилни сотишдан олинган фойда акс эттирилган.
Иккала ҳолатда ҳам солиқ оқибатлари ҳақида «Жавоб берамиз» хизматининг савол-жавоблар базасидаги тўлиқ жавобни ўқинг > > >
Buxgalter.uz тавсия этади
![]()