Бухгалтерларга июлда керак бўлади:
МЧЖ (умумбелгиланган солиқларни тўловчи) фоизсиз қарз олди. Жамият томонидан қарз суммасига МБнинг қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда даромад ҳисобланди.
Қарз олувчи МЧЖ МБнинг қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда даромадни ҳисоблашда ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириши шартми?
Buxgalter Pro фойдаланувчисининг саволларига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Лола СУЛТОНОВА жавоб берди:
Материал «Жавоб берамиз!» пулли базасидан олинган бўлиб, уни истисно тариқасида эълон қиламиз. Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва тайёр жавобларнинг бутун базасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Pro хизматига обуна бўлинг.
Эътибор беринг
Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола ёки таҳририятнинг ёзма рухсати мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади.
Қарз берувчига фоизли даромад тўлаш мажбуриятисиз қарз (қайтариш асосидаги молиявий ёрдам) олинганда, қарз олувчининг даромади қарз (қайтариш асосидаги молиявий ёрдам) олинган санада МБ томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Бу даромад фақат солиқ солиш мақсадида ҳисобга олинади – фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда жами даромад таркибига киритилади
. Бухгалтерия ҳисобида бундай даромад акс эттирилмайди – у фақат солиқ суммасини аниқлаш учун хизмат қиладиган ҳисобий кўрсаткичдир.
Солиқ солиш мақсадида харажатлар ва бошқа даромадларга бир томонлама ЭҲФни фақат айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар расмийлаштиради
. Сизнинг МЧЖингиз ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси бўлганлиги сабабли, ушбу қоида унга нисбатан татбиқ этилмайди – ҳисобланган даромад суммасига ҳисобварақ-фактура расмийлаштириш шарт эмас. Фойда солиғи тўловчилар бу даромадни ҳисобварақ-фактура орқали эмас, балки солиқ ҳисоботида фойда солиғи ҳисоб-китобига «Жами даромад» 1-иловасининг 090-сатри «Текинга олинган мол-мулк (олинган хизматлар), молиявий ёрдам» бўйича акс эттирадилар.
Тўлиқ жавоб матнини ушбу ҳаволадан топишингиз мумкин.
Buxgalter.uz тавсия этади
- Қарз олувчи пул қарзи олиниши ва қайтарилишини қандай ҳисобга олади;
- Қарз олувчида даромад ва харажатлар қандай ҳисобга олинади ва солиқ солинади (қарз олишнинг турли шартларида);
- Ўзбекистоннинг резидентлари бўлган юридик шахслар ўртасидаги фоизсиз қарзда трансферт нархини белгилаш меъёрларини қандай ҳисобга олиш керак.
![]()