Бухгалтерларга июлда керак бўлади:
ҚҚС тўлашнинг соддалаштирилган тартибига ўтган солиқ тўловчилар янги 6 фоизлик ҚҚС ставкаси билан электрон шартномаларни рўйхатдан ўтказа олмаган. Шартномаларни рўйхатдан ўтказиш хизматига тегишли ўзгартиришлар киритилганлигини маълум қиламиз:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Аввал:
Энди:
Тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги шартномаларни электрон рўйхатдан ўтказиш солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги «Шартномаларни рўйхатдан ўтказиш» сервиси орқали амалга оширилади. Рўйхатдан ўтказилган шартнома маълумотлари асосида ЭҲФ тўлдирилади.
Эслатиб ўтамиз, қурилиш пудрати ва субпудрат шартномалари рўйхатдан ўтказилиши шарт. 2026 йил 21 августдан бошлаб қарз (молиявий ёрдам) ва омборда сақлаш шартномаларини ҳам мажбурий тартибда рўйхатдан ўтказиш керак бўлади.
Мол-мулкни ижарага бериш ёки ундан текин фойдаланиш шартномалари солиқ органларида мажбурий тартибда – E-ijara тизимида ҳисобга қўйилади.
Buxgalter.uz тавсия этади
![]()