6 фоизлик ҚҚС режимида экспортда ҚҚСнинг қайси ставкаси қўлланилади

preview

Эътибор беринг

Материалга Солиқ қўмитасининг раддияси муносабати билан тузатишлар киритилди.

 

2026 йил июнь ойида бизнес муҳитида Президентнинг 26.05.2026 йилдаги ПФ-100-сон Фармони билан жорий этилган 6 фоизлик соддалаштирилган ҚҚС режими иштирокчилари учун экспорт чоғида ноль даражали ставкани қўллаш масаласи атрофида мунозаралар авж олди.

 

Солиқ маслаҳатчиси Иродахон Аббосхонова Солиқ кодексининг 260-моддаси қоидаларига ҳамда тайинланган мамлакат халқаро тамойилига таянган ҳолда, экспортга 6 фоизлик ставка бўйича солиқ солишнинг қонунийлигига шубҳа билдирди ва ушбу масала бўйича ўз нуқтаи назарини баён этди.

Бунда ўша вақтда соддалаштирилган режимга ўтишда ноль даражали ставка сақланиб қолинмаслиги ва экспорт операциялари бўйича айланмага 6 фоизлик ставка бўйича солиқ солиниши кўзда тутилган эди.

6 фоизлик ҚҚС бўйича янги солиқ ҳисоботи шакли пайдо бўлиши билан, солиқ маслаҳатчиси «6 фоизлик ҚҚС бўйича янги солиқ ҳисоботи шакли экспорт операцияларини 0 фоизлик ставка бўйича акс эттиришни назарда тутади», деган тахминни илгари сурди.

 

Солиқ қўмитаси ушбу фикрни рад этувчи тушунтиришни эълон қилди:

«Ижтимоий тармоқларда соддалаштирилган ҚҚСни ҳисоблаш ва тўлаш тартибини қўллаётган солиқ тўловчилар учун экспорт операцияларида ҚҚСнинг 0 фоизлик ставкаси қўлланилиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Бунга соддалаштирилган ҚҚС бўйича ҳисоб-китоб шаклидаги 0103-сатр – «Товарлар (хизматлар)ни экспорт қилиш орқали реализация қилиш»нинг 4-устунида ҚҚС суммаси кўрсатилмаганлиги сабаб бўлмоқда.

Бу экспорт операцияларига 0 фоиз ставка қўлланилишини англатмайди.

Бу соддалаштирилган тартибда ҚҚСни ҳисоблаш ва тўлашни қўллаётган солиқ тўловчилар учун 6 фоизлик ставкада товарлар (хизматлар)ни реализация қилиш бўйича барча айланмаларга, шу жумладан экспорт операцияларига ҳам татбиқ этилади .

Нима учун 0103-сатрда ҚҚС суммаси кўрсатилмаган?

Экспорт амалга оширилганда божхона юк декларацияси (БЮД)да ҚҚС суммаси кўрсатилмайди. Шу сабабли у ҳисоб-китоб шаклининг 0103-сатри 4-устунида ҳам акс эттирилмайди.

Бироқ ҚҚС суммаси ҳисоботнинг 010-сатри 3-устунида кўрсатилган умумий реализация айланмасидан 6 фоиз ставка бўйича ҳисоблаб чиқилади.

0103-сатрда ҚҚС суммасининг мавжуд эмаслиги ҳисоб-китоб шаклини тўлдириш хусусияти билан боғлиқ бўлиб, экспорт операцияларига 0 фоизлик ставка қўлланилишини англатмайди.».

 

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text216623_6_foizlik_qqs_rejimida_eksportda_qqsning_qaysi_stavkasi_qullaniladi