Жисмоний шахснинг картасига тўланган реферал мукофотга қандай солиқлар солинади

preview

«Реферал дастури назарда тутилган маҳсулотни ишга туширяпмиз: жисмоний шахс янги фойдаланувчини олиб келади ва биз бунинг учун унга пул мукофоти тўлаймиз. Тўлов ташкилотимизнинг ҳисоб-китоб ҳисобварағидан тўлов тизими орқали дарҳол олувчининг банк картасига ўтказилади. Юридик шахс – ҚҚСни тўлашнинг соддалаштирилган режимида.

Реферал мукофотдан ЖШДСни ким тўлаши шарт: биз солиқ агенти сифатида тўлов вақтида солиқни ушлаб қоламизми ёки олувчининг ўзи тўлайдими?»

Buxgalter Pro фойдаланувчисининг саволига Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб беради:

Янги тушунтиришларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

Эътибор беринг

Материаллардан нусха кўчириш ва фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола мавжуд бўлганда ёки таҳририятнинг ёзма рухсати билан йўл қўйилади.

 

– Реферал мукофот меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга ҳам (СК 371-м. – меҳнатга оид муносабатлар мавжуд эмас ва ишлар/хизматлар бўйича ФҲХ шартнома тузилмаган), мулкий даромадларга ҳам, моддий наф тарзидаги даромадларга ҳам кирмайди. Бу жисмоний шахснинг бошқа даромади  бўлиб, унга солиқ солинмайдиган минимал миқдор қўлланилмаган ҳолда 12 фоизлик умумий ставка бўйича солиқ солинади.

Тўлов манбаи сизнинг ташкилотингиз (юридик шахс) бўлганлиги сабабли, айнан у солиқ агенти деб тан олинади. ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш, тўлов вақтида ушлаб қолиш ва бюджетга ўтказиш мажбурияти олувчининг эмас, балки сизнинг зиммангиздадир. Сизнинг соддалаштирилган режимда эканлигингиз ЖШДС бўйича солиқ агенти мақомига таъсир қилмайди – бу мустақил мажбуриятдир.

 

Эксперт жавобининг тўлиқ версияси тўловнинг солиқ оқибатлари боғлиқ бўлган яна учта саволни қамраб олади:

  • олувчида ўзини ўзи банд қилган шахс мақоми мавжудлиги реферал мукофотга солиқ солиш тартибига таъсир қиладими;
  • бундай тўлов бўйича ижтимоий солиқ солиш объекти юзага келадими;
  • тўлов қайта тавсифланиши ва қўшимча солиқлар ҳисобланиши хавфи қачон мавжуд бўлади.

Тўлиқ жавобни ўқиш > > > (Buxgalter Pro фойдаланувчилари учун мавжуд)

 

 

ЖШДС ЖШДС ЖШДС /uz/publish/doc/text216727_jismoniy_shahsning_kartasiga_tulangan_referal_mukofotga_qanday_soliqlar_solinadi