Бухгалтерлар учун батафсил тушунтиришлар:
«Корхона (ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси) айрим ходимларни «Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш ва фуқаро муҳофазаси соҳасида ўқитиш» курсида ўқитиш бўйича шартнома тузди. Тўлов – корхона маблағлари ҳисобидан.
Бундай харажатлар ходимларнинг даромади ҳисобланадими? Солиқ оқибатлари қандай бўлади?»
Buxgalter Pro фойдаланувчисининг саволига «Норма» эксперти, солиқ маслаҳатчиси Дилором САИДОВА жавоб беради:
Янги тушунтиришларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Эътибор беринг
Материаллардан нусха кўчириш ва фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола мавжуд бўлганда ёки таҳририятнинг ёзма рухсати билан йўл қўйилади.
– Аҳолини фуқаро муҳофазаси соҳасида ўқитиш умумий ва мажбурий бўлиб, у умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларида, ишлаб чиқаришда ва яшаш жойларида амалга оширилади.
Раҳбарлар ва мутахассисларни тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш малака ошириш муассасаларида, махсус ўқув-услубиёт марказларида, курсларда, шунингдек, иш жойида – ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади
.
Шу сабабли, ушбу ҳолатда:
1) ходимда даромад юзага келмайди;
2) ушбу харажат фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда чегириб ташланади.
Экспертнинг тўлиқ жавоби – ҳавола бўйича > > >
Бундай ҳолда жавоб аниқ: корхона ўқитиш учун тўловни ходимнинг шахсий манфаати сифатида эмас, балки қонунчиликда белгиланган мажбуриятни бажариш сифатида амалга оширмоқда.
Бироқ иш берувчининг ходимлар фойдасига қилган ҳамма харажатлари ҳам шундай тавсифланмайди. Махсус кийим-бош, хизмат сафари харажатлари, овқатланиш, турар жой ижараси, суғурта, корпоратив тадбирлар ва бошқалар – айрим тўловлар бўйича ЖШДС юзага келмайди, бошқалари бўйича эса озод қилиш фақат муайян шартларга риоя қилинганда амал қилади, кўпинча улар ҳужжатлар билан расмийлаштиришга дахл қилади.
Бундай тўловларнинг барчаси «Иш берувчининг қайси харажатлари ходимларнинг даромадлари ҳисобланмайди» тавсиясида – қонунчилик нормаларига ҳаволалар, мисоллар ва муайян вазиятлар таҳлили билан бирга тўпланган.
Агар жавоб тезда керак бўлса, Buxgalter Pro тизимида «Ходимнинг даромадлари ҳисобланмайдиган иш берувчининг харажатлари» жадвали мавжуд. Унда харажатларнинг ҳар бир тури бўйича қуйидагилар кўрсатилган:
- тўловни тартибга солувчи НҲҲлар;
- харажат жисмоний шахснинг даромади ҳисобланмаслигини тасдиқловчи ҳужжатлар.
Ўз тўловларингиз бўйича озод қилиш шартларига риоя этилганлигини ва барча тасдиқловчи ҳужжатлар йиғилганлигини текшириб кўринг.
![]()