Бухгалтерлар учун батафсил тушунтиришлар:
Президентнинг 14.08.2026 йилдаги ПҚ-294-сон қарори Ўзбекистонда муддатли тўлов (bnpl-хизматлар ва товар кредити) соҳасини тартибга солади. Янги қоидалар 2027 йил 1 январдан кучга киради ва товарларни муддатли тўлов асосида сотишда шаффофликни ошириш ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган.
Муддатли тўлов хизмати операторлари сифатида кимлар тан олинади ва уларга қандай талаблар қўйилади – buxgalter.uz шарҳида:
Янги НҲҲ шарҳларини Телеграм-каналимизда кузатиб бориш қулай.
Эътибор беринг
Мақолалардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола ёки таҳририятнинг ёзма рухсати мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади.
2027 йил 1 январдан бошлаб молия бозорининг тартибга солинадиган иштирокчиларининг янги тоифаси – муддатли тўлов хизмати операторлари пайдо бўлади.
Қайси ташкилотлар муддатли тўлов хизмати операторларига киритилади
Агар компаниянгиз истеъмолчининг ўрнига жисмоний шахс учун товар (иш, хизмат)лар қийматини тўласа, у сизга бу суммани бўлиб-бўлиб тўлаш орқали комиссия ёки устама ҳисобланган ҳолда қайтарса, бундай фаолият расман муддатли тўлов хизмати деб эътироф этилади.
Муддатли тўлов хизматини кўрсатиш фаолиятини амалга оширувчи барча юридик шахслар эса муддатли тўлов хизмати операторлари деб эътироф этилади (банклар ва микромолия ташкилотларидан ташқари).
Истисно – товарларни сотувчидан харидорга тўғридан-тўғри сотиш (дўкондан учинчи шахслар – воситачиларни жалб қилмасдан анъанавий муддатли тўлов).
Buxgalter Pro тавсияси
Товарларни муддатли тўлов шарти билан сотишни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш керак, истеъмол кредити қандай бўлиши мумкин, харидорларнинг тўланмаган қарзларини қандай ҳисобдан чиқариш мумкин – тавсияда:
Муддатли тўлов ёки тўловни кечиктириш шарти билан товарларни сотишни қандай ҳисобга олиш керак.
Мажбурий рўйхатдан ўтиш
Муддатли тўлов хизматини кўрсатувчи компаниялар махсус реестрга киритилиши учун Марказий банкда ҳисоб рўйхатидан ўтишлари шарт.
Банклар ва микромолия ташкилотларини Реестрга киритиш учун Марказий банкнинг хабарномаси етарли.
Шартнома шартлари бўйича чекловлар
Ҳужжат муддатли тўлов шартномалари мувофиқ бўлиши керак бўлган талабларни киритади:
- сумма лимити – муддатли тўлов объектининг қиймати БҲМнинг 250 бараваридан ошмаслиги керак;
- мажбуриятларнинг энг кўп муддати – 12 ойдан ошмаслиги керак. Агар муддат узоқроқ бўлса, бундай шартнома автоматик равишда истеъмол кредити деб эътироф этилади;
- комиссияларнинг шаффофлиги – воситачилик тўловлари ва устамалар товарнинг асосий қийматидан алоҳида кўрсатилиши шарт;
- ортиқча тўловларни чеклаш – барча тўловлар (асосий қарздан ташқари), шу жумладан комиссия ва неустойка (жарима, пеня)лар суммаси йиллик муддатли тўлов миқдорининг 50 фоизидан ошмаслиги керак;
- муддатидан олдин тўлаш – истеъмолчи исталган вақтда ҳеч қандай қўшимча жарималар, пенялар ва комиссияларсиз муддатли тўловни (тўлиқ ёки қисман) муддатидан олдин тўлаш ҳуқуқига эга.
Савдо ташкилотлари учун мезон: товар истеъмол кредитини берувчи ташкилотлар (ишлаб чиқариш корхоналаридан ташқари) ҳам Марказий банк реестрида ҳисоб рўйхатидан ўтишлари ва муддатли тўлов хизмати операторлари учун белгиланган талабларга риоя этишлари шарт, агар уларнинг чораклик савдо айланмаси 500 миллион сўмдан ошса, муддатли тўлов улуши эса 50% ва ундан юқори бўлса.
Buxgalter Pro тавсияси
Агар кредитга сотиб олинган товар қайтарилган бўлса, товарни қайтаришни қандай расмийлаштириш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш мумкинлиги тушунтиришлар билан бухгалтерия ўтказмалари – тавсияда:
Чакана савдода товарни қайтаришни қандай ҳисобга олиш керак.
Муддатли тўлов операторининг тақиқлари ва мажбуриятлари
Қонунчиликка мувофиқ муомаладан чиқарилган ёки муомалада бўлиши чекланган кўчмас мулк ва бошқа мулк муддатли тўлов хизматининг объекти бўла олмайди.
Муддатли тўлов операторларига молиявий истеъмол кредити бериш ва жисмоний шахсларнинг пул маблағларини жалб этиш қатъиян тақиқланади (облигациялар чиқариш бундан мустасно).
Бундан ташқари, бундай компаниялар барча тузилган муддатли тўлов шартномалари ва уларнинг ижроси бўйича маълумотларни кредит бюроларига тақдим этишлари шарт.
- Марказий банкнинг пруденциал нормативлари ва талабларига риоя қилиш;
- мижозларни рақамли идентификация қилиш ва тасдиқлаш;
- битим тузишдан олдин мижозларнинг қарз юки (ҚЙЙ) кўрсаткичини ҳисобга олиш;
2027 йил 1 январдан бошлаб товар истеъмол кредитини берувчи ташкилотлар қиймати БҲМнинг 3 бараваригача бўлган шартномалар ва уларнинг ижро этиш ҳолати тўғрисидаги маълумотларни кредит бюроларига тақдим этиш мажбуриятидан озод этилади.
Муддатли тўлов хизмати операторларига ушбу хизматларни кўрсатиш шартномалари бўйича талаб қилиш ҳуқуқини бошқа муддатли тўлов хизмати операторлари, микромолия ташкилотлари ва банклар фойдасига фақат ўтказиш ҳуқуқи берилади.
Реклама талаблари ва нархлар
- Рекламада комиссиялар ва устамалар ҳақида чалғитувчи маълумотлардан фойдаланиш тақиқланади.
- Савдо объектлари ва интернет-дўконларда товарнинг асосий қиймати ва муддатли тўлов учун комиссия суммаси (ёки тўлиқ қиймат) бир хил ўлчамдаги шрифт матни билан кўрсатилиши шарт.
Ҳужжат 2026 йил 17 августдан кучга кирди.
![]()