Бухгалтерлар учун батафсил тушунтиришлар:
2026 йилдаги Мустақиллик куни ўзбекистонликларга узоқ дам олиш кунларини тақдим этади.
Муҳим тушунтиришларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга аъзо бўлинг.
Президент томонидан 31 август, душанба куни барча учун (иш жадвалидан қатъи назар) қўшимча дам олиш куни деб эълон қилинганлиги боис, бизни бир йўла бир неча дам олиш кунлари кутмоқда:
5 кунлик иш ҳафтасида – 4 кун:
- 29 август (шанба) – дам олиш куни;
- 30 август (якшанба) – дам олиш куни;
- 31 август (душанба) – қўшимча дам олиш куни;
- 1 сентябрь (сешанба) – байрам куни.
6 кунлик иш ҳафтасида – 3 кун:
- 30 август (якшанба) – дам олиш куни;
- 31 август (душанба) – қўшимча дам олиш куни;
- 1 сентябрь (сешанба) – байрам куни.
Ойнинг барча жорий ишларини ўз вақтида якунлашга улгуриб қолинг!
Buxgalter Pro тавсияси
Ходимни дам олиш ва байрам кунлари ишга жалб этиш қачон мумкин ва бу қачон ҳуқуқбузарлик ҳисобланади, ходимнинг дам олиш куни ишлаши учун ҳар доим ҳам розилиги керакми, бундай кунлардаги иш учун компенсация қандай тўланади – тавсияда:
Ходимларни дам олиш ва байрам кунларида ишга қандай жалб этиш керак.
2026 йил август ойида иш ва дам олиш кунлари сони қуйидагича бўлади:
Жами кунлар: 31
Иш кунлари:
- 5 кунлик иш ҳафтасида – 20;
- 6 кунлик иш ҳафтасида – 25.
Дам олиш кунлари:
- 5 кунлик иш ҳафтасида – 11;
- 6 кунлик иш ҳафтасида – 6.
2026 йил 31 август, душанба – «Мустақиллик куни» байрами олдидан барча учун қўшимча дам олиш (ишланмайдиган) кунидир.
2026 йил август ойи учун иш вақти соатлари нормаси:
- 5 кунлик 40 соатли иш ҳафтаси: 160 соат;
- 6 кунлик 40 соатли иш ҳафтаси: 165 соат;
- 6 кунлик 36 соатли иш ҳафтаси: 150 соат.
Buxgalter Pro тавсияси
Ҳисобга олиш турини қандай танлаш ва иш вақтини ҳисобга олиш табелини қандай тўлдириш керак, ҳисобга олиш даври учун иш вақтининг йўл қўйиладиган давомийлигини ҳисоблашга доир мисоллар –тавсияда:
Барчани кириб келаётган байрам — Мустақиллик куни билан табриклаймиз ва ёқимли дам олишни тилаймиз!
![]()