Бухгалтерлар учун батафсил тушунтиришлар:
Солиқ қўмитаси ўзининг Телеграм-каналида «Шубҳали ҳолатлар» сервиси такомиллаштирилганини маълум қилди. Ушбу имконият солиқ тўловчиларга рақамли маркировкалаш билан боғлиқ хатоликлар ва номувофиқликларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда мустақил равишда бартараф этиш имконини беради.
Муҳим тушунтиришларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги янгиланган «Шубҳали ҳолатлар» сервиси бизнес учун ўзини мустақил текширишнинг кучли воситасига айланди. Эндиликда тизим рақамли маркировкалаш билан боғлиқ тафовутларни автоматик тарзда қайд этади ва уларни тезкорлик билан бартараф этиш имконини беради.
Сервис нималарни аниқлашга ёрдам беради:
- омбордаги яроқлилик муддати ўтган товарлар қолдиғини;
- такрорланувчи маркировка кодларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилган сотувларни;
- корхонага тегишли бўлган маҳсулотларни бошқа субъект томонидан реализация қилинишини;
- кирим қилинмаган товарлар айланмасини;
- маркировкаланиши лозим бўлган товарларни маркировка кодисиз (МХИК бўйича) реализация қилинишини;
- 2D-сканерни уламасдан маҳсулотлар билан чакана савдо қилинишини;
- «Asl belgisi» МАТда рўйхатдан ўтмаган корхоналар тўғрисидаги маълумотларни.
Buxgalter Pro тавсияси
Қайси товарлар мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим, товарларни қандай маркировкалаш ва агрегация қилиш керак, рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш турлари — «Товар қандай маркировкаланади, маркировкалаш қоидаларини бузганлик учун жарима солмасликлари учун нима қилиш керак» тавсиясида батафсил тушунтирилган.
Янги «Валидация» бўлими алоҳида эътиборга лойиқдир. Бу бўлимда ишлаб чиқарувчилар кесимида автоматик равишда «Дубликатни сотишга уринишлар» – яъни илгари реализация қилинган маркировка кодидан такроран фойдаланиш ҳолатлари бўйича маълумотлар шаклланади.
Бўлимга бориш йўли: my.soliq.uz – «Хизматлар» – «Рақамли маркировкаланган маҳсулотлар айланмаси тизими» – «Шубҳали ҳолатлар».
Buxgalter Pro тавсияси
Агар маркировкаланган товарни айланмадан чиқариш зарурати туғилса – уни солиқ тўловчининг my.soliq.uz сайтидаги шахсий кабинети орқали айланмадан чиқариш тартиби «Маркировкаланган товар муомаладан қандай чиқарилади» тавсиясида батафсил баён этилган.
![]()

