Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш корхоналар активларига қандай таъсир қилади

preview

«Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди (Лойиҳа ID: 9893).

Муҳокамада 2026 йил 8 сентябргача regulation.adliya.uz порталидаги ҳавола орқали иштирок этиш мумкин.

Ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши бизнес учун қандай ўзгаришларни олиб келиши ҳақида – buxgalter.uz шарҳида:

Муҳим тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

Эътибор беринг

Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола мавжуд бўлганда ёки таҳририятнинг ёзма рухсати билан йўл қўйилади.

 

Қонуннинг моҳияти ва мақсадлари

Муҳокама қилинаётган Қонун Ўзбекистонда кўчмас мулк объектларининг бозор нархига яқин бўлган қийматини аниқлаш мақсадида объектнинг жойлашуви, тавсифи ва хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, ягона ёндашувлар – қиёсий, даромад ва харажат ёндашувлари асосида кўчмас мулкни оммавий баҳолаш жараёнида юзага келадиган муносабатларни тартибга солади.

Buxgalter Pro тавсияси

Резидент юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашнинг учта усули, солиқ ставкалари ва аниқ мисолда солиқни ҳисоб-китоб қилиш тартиби – «Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини қандай ҳисоблаш керак» тавсиясида келтирилган.

Демо-кириш имкониятини олиш

 

Мустақил баҳолаш ҳуқуқи

Қонун лойиҳасига кўра, кўчмас мулкни оммавий баҳолаш натижалари тавсиявий хусусиятга эга бўлиб, қонунчиликда тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳолларда фойдаланилади. Бунда, ушбу баҳолашнинг мавжудлиги, агар мулкдор компанияга ўз активлари қиймати юзасидан низолашиш ёки унга аниқлик киритиш зарур бўлса (масалан, балансда акс эттириш ёки кредит олиш учун), объектнинг бозор қийматини мустақил баҳолашдан ўтказилишига тўсқинлик қилмайди.

 

Низоларни судгача ҳал этиш

Қонун лойиҳасида низоларни судгача ҳал этиш назарда тутилган бўлиб, бу бизнес учун муайян афзалликларни беради:

  • вақтни тежаш. Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази ҳузурида ташкил этиладиган махсус Комиссия (таркиби камида 5 кишидан иборат) томонидан эътироз ва низоларни кўриб чиқилишига ариза берилган кундан бошлаб жами 15 кун талаб этилади. Бу суд муҳокамаларига қараганда анча тез ва соддароқдир.
  • хатоларни тузатиш ҳуқуқи – агар компания тижорат кўчмас мулкини баҳолашда нотўғри маълумотлар ҳисобга олинганини ёки ҳисоб-китобда хатоликларга йўл қўйилганини исботлаб берса, объект қиймати 10 иш куни ичида қайта ҳисоблаб чиқилади.
  • молиявий манфаатларни ҳимоя қилиш. Оммавий баҳолаш натижалари солиқ солиш базасига бевосита таъсир қилиши сабабли, Комиссияга ўз вақтида (баҳолаш натижалари эълон қилинган пайтдан бошлаб 3 ойдан 6 ойгача бўлган муддатда) мурожаат қилиш активларнинг оширилган қийматини унга нисбатан ҳисоблашлар қўллана бошланишидан олдин тузатиш имконини беради.
  • мослашувчанлик ва далиллар келтириш эркинлиги. Корхона аризага ҳисобга олинмаган ҳар қандай тасдиқловчи ҳужжатларни, техник паспортларни ёки объектнинг ҳақиқий ҳолати тўғрисидаги маълумотларни илова қилишга ҳақлидир.
  • судга мурожаат қилиш ҳуқуқининг сақланиб қолиши – судгача Комиссиядан ўтиш юридик шахсни, агар у Комиссия қароридан норози бўлса, судга мурожаат қилиш ёки мустақил баҳоловчини жалб қилиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди.

 

Маълумотларнинг очиқлиги

Оммавий баҳолаш натижасида шаклланган ахборот (шу жумладан объектларнинг қиймати), қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари, ҳар бир мулкдор учун очиқ ва шаффоф бўлиши лозим.

Баҳолаш натижалари Кадастр агентлигининг расмий сайтида баҳолаш усули, қиймат ва нарх шакллантирувчи омиллар кўрсатилган ҳолда эълон қилинади.

Бу юридик шахсларга Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридаги ўз объектлари бўйича долзарб маълумотлардан тўғридан-тўғри фойдаланиш имконини беради.

 

Истиснолар

Қонун лойиҳасида кўрсатилганидек, унинг амал қилиши кўпинча корхоналар балансида турадиган ёки улар томонидан муайян соҳаларда фойдаланиладиган қуйидаги объектларга нисбатан татбиқ этилмайди:

  • давлат муассасаларига тегишли ер участкалари, ер қаъри, ўрмон ва сув фонди ерлари ҳамда давлат захирасидаги ерлар;
  • қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар (турар ва нотурар жойлар билан банд бўлган ерлар бундан мустасно);
  • автомобиль йўллари, майдонлар, кўчалар, суғориш тармоқлари ва бошқа шу каби умумий фойдаланишдаги ерлар;
  • гидрометеорология ва гидрогеология станциялари ҳамда постлари эгаллаган ерлар, бинолар ва иншоотлар;
  • геология-қидирув ва (ёки) изланиш ишларини ўтказиш учун ажратилган ерлар.

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text216985_kuchmas_mulkni_ommaviy_baholash_korhonalar_aktivlariga_qanday_tasir_qiladi