Товарни қайтариш қачон реализация қилиш деб тан олинади

preview

Компания товарни ҚҚС билан қайта сотиб олиб, ҳисобга киритиш учун уни етказиб берувчига қайтарди.  Солиқчилар ушбу операцияда товарни қайтаришни эмас, балки реализация қилишни кўришди ва партиянинг тўлиқ қийматига ҚҚС ҳисоблашди. Вазиятни аудитор, «Аркад Аудит» аутсорсинг компанияси раҳбари Наталья ТУРАЛИНОВА таҳлил қилади.

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга аъзо бўлинг.

Эътибор беринг

Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола мавжуд бўлганда ёки таҳририятнинг ёзма рухсати билан йўл қўйилади.

 

Вазият

Корхона умумбелгиланган солиқ солиш тартибига ўтди. Омборда солиқ солишнинг ушбу тартибига ўтилгунга қадар кириш ҚҚСсиз сотиб олинган товарлар қолдиқлари мавжуд бўлиб, уларнинг бир қисми омборхонада бир йилдан ортиқ вақт давомида турган эди.

Ушбу қолдиқ товарлар бўйича ҚҚС суммасини ҳисобга олиш учун корхона товарларни етказиб берувчига қайтаришни расмийлаштирди ва худди шу товарларни қайтадан – эндиликда ҚҚС билан сотиб олишни режалаштирди.

Товар сифатли бўлган. Корхона товарнинг миқдори, ассортименти ва тавсифлари бўйича ҳеч қандай эътироз билдирмаган. Етказиб бериш шартномасида сотилмай қолган товар қолдиқларини қайтариш ҳуқуқи назарда тутилмаган, шунингдек, тарафлар товарларни қайтариш тўғрисида алоҳида келишув имзоламаган эдилар.

Нима учун бу товарни қайтариш деб саналмайди

Товарларни топширишни корхона далолатнома билан расмийлаштирди. Бироқ етказиб берувчининг бухгалтери партиянинг тўлиқ қийматига ЭҲФ расмийлаштиришни талаб қилди: шартномада қайтариш ҳуқуқи кўрсатилмаганлиги ва қайтариш учун асосли сабаблар мавжуд бўлмаганлиги боис, етказиб берувчи учун бу оддий реализация ҳисобланади. Бундай талаб мазкур операция солиқ солинадиган айланма сифатида баҳоланишини кўрсатди.

Корхона вазиятни ўз фойдасига ўзгартиришга ҳаракат қилди ва етказиб берувчидан дастлабки етказиб бериш бўйича манфий қийматга эга бўлган қўшимча ЭҲФ расмийлаштиришни талаб қилди. Етказиб берувчи буни рад этди: Солиқ кодексининг 257-моддасига асосан бунинг учун ҳеч қандай асослар мавжуд эмас.

Текширув давомида солиқ органлари ушбу операцияни реализация қилиш деб қайта тавсифладилар ва топширилган товарнинг тўлиқ суммасига ҚҚС ҳисобладилар. Кутилган ҚҚС ҳисобга олиниши ўрнига корхона қўшимча солиқ солинадиган айланмага эга бўлди.

Вазиятни омборда баъзи товарларнинг 12 ойдан ортиқ туриб қолганлиги янада қийинлаштирди. Ҳатто шартномада қайтариш ҳуқуқи назарда тутилган бўлса ҳам, корхона ушбу етказиб беришлар бўйича солиқ базасига тузатиш кирита олмас эди: Солиқ кодексининг 257-моддаси тузатиш киритишни бир йиллик муддат билан чеклайди.

Шартномада асослар кўрсатилмасдан амалга оширилган қайтариш – бу ҚҚС тўланадиган реализациядир.

Товарни қайтаришдан олдин нималарни текшириш лозим

Ушбу воқеа замирида товарларни қайтариш билан шуғулланувчи деярли ҳар бир корхона дуч келадиган бир нечта муҳим саволлар ётади:

  • товарнинг етказиб берувчига топширилиши қачон қайтариш ҳисобланади ва қачон тескари реализация деб баҳоланади;
  • агар шартномада қайтариш шартлари назарда тутилмаган бўлса, тарафларнинг ўзаро келишуви етарли бўладими;
  • етказиб бериш шартномасида қайтариш ҳуқуқини (жумладан, сифатсиз товарлар учун ҳам) мустаҳкамлаб қўйиш зарурми;
  • Солиқ кодексининг 257-моддаси бўйича бир йиллик муддат қайси санадан бошлаб ҳисобланади;
  • товар қайтарилаётганда қўшимча ЭҲФни қандай расмийлаштириш керак;
  • қонуний солиқ режалаштириш ва операцияни қайта тавсифлаш ўртасидаги чегара қаерда ўтади.

Товарлар қайтарилаётганда ҚҚС бўйича солиқ базасига тузатиш киритишнинг умумий тартиби «ҚҚС бўйича солиқ базасига қачон тузатиш киритилади» мавзусидаги тавсияда батафсил баён этилган. Умумий тартиб ишламайдиган ҳолатлар эса вебинарда кўриб чиқилади.

Вебинар: «Қайтаришлар, чегирмалар ва умидсиз қарзлар: пул йўқотишга олиб келувчи саккизта хато»

2026 йил 8 сентябрь, соат 15:30 да, онлайн тарзда ўтказиладиДавомийлиги 120 дақиқагача бўлиб, саволларга жавоблар берилади.

Юридик шахслар товарларни қайтариш, чегирмалар бериш ҳамда дебиторлик ва кредиторлик қарздорликларини ҳисобдан чиқаришда пул йўқотадиган саккизта амалий вазиятни таҳлил қиламиз.

Ҳар бир вазият бўйича қуйидагиларни белгилаймиз:

– тузатиш киритиш суммаси;

– асос бўлувчи ҳужжат;

– тузатиш киритиш даври;

– операцияни ҳисоботда акс эттириш тартиби.

Иштирокчилар ечимлар, Солиқ кодекси моддаларига ҳаволалар ҳамда шартномалар ва ҳисоб сиёсати учун тайёр таърифлар жамланган амалий чек-вараққа эга бўладилар.

Buxgalter PRO фойдаланувчилари учун иштирок этиш тизимга кириш пакетига киритилган – фақат рўйхатдан ўтиш кифоя.

Қолганлар учун бонус-код бўйича 10 та бепул жой мавжуд – ушбу кодни олишга ва бепул рўйхатдан ўтишга улгуриб қолинг!

Вебинарни солиқ ва ҳисоб бўйича эксперт, аудитор Наталья ТУРАЛИНОВА олиб боради. У «Аркад аудит» консалтинг компанияси асосчиси, Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзосидир. Кичик, ўрта ва йирик бизнесда, компаниялар гуруҳларида 20 йил давомида бош бухгалтер бўлиб фаолият юритган. Вuxgalter.uz сайтидаги тушунтиришларнинг доимий муаллифи.

Бепул жойни банд қилиш →

 

 

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text217134_tovarni_qaytarish_qachon_realizaciya_qilish_deb_tan_olinadi