Янги пенсия стратегияси: солиқ имтиёзлари ўрнига бизнес учун субсидиялар

preview

Президентнинг «Аҳоли фаровонлигини таъминлаш ва пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди (Лойиҳа IDси:10855).

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан таклиф этилаётган ташаббуслар бошқа чора-тадбирлар қаторида бизнес учун давлат бюджетидан субсидияларга ўтишни, ижтимоий солиқ бўйича солиқ имтиёзларини бекор қилишни, ўзини ўзи банд қилганларнинг мажбурий ижтимоий ажратмаларини назарда тутади.

Муҳокамада 2026 йил 1 октябргача ҳавола орқали иштирок этиш мумкин.

Юридик шахслар учун энг муҳим бўлган бўлажак ўзгаришлар шарҳи buxgalter.uz сайтида келтирилган.

Эътибор беринг

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола ёки таҳририятнинг ёзма рухсати мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади.

 

Ижтимоий солиқ бўйича имтиёзларни бекор қилиш

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги корхона ва ташкилотларга ижтимоий солиқ тўлаш бўйича янги имтиёзлар бермасликни, амалдаги имтиёзларни эса 2030 йил 1 январдан бошлаб бекор қилишни таклиф этмоқда. Вазирлик маълумотларига кўра, 2025 йилда 65 мингта компанияга умумий қиймати 3,2 триллион сўмлик имтиёзлар берилган. Баъзи корхоналар учун ижтимоий солиқ ставкасининг 12 фоиздан 1 фоизгача ёки 0 фоизгача пасайтирилиши молиявий тенгсизликни ва бюджетдан ташқари пенсия жамғармасида маблағлар тақчиллигини келтириб чиқаради. Яъни корхоналарнинг харажатлари камаяди, уларнинг ходимларининг келгуси пенсиялари бўйича мажбуриятлари сақланиб қолади. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг позицияси: имтиёзларнинг бекор қилиниши ва барчанинг ягона ставка бўйича ижтимоий солиқ тўлаш мажбурияти ПФга тушумларни кўпайтириши ва бюджетга юкламани камайтириши керак.

 

Ўзини ўзи банд қилганлар учун янги имтиёзлар

Лойиҳа билан ўзини ўзи банд қилган шахсларни ижтимоий солиқни мажбурий тўлашга ўтказиш (солиқни бир йил давомида бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи билан) таклиф этилмоқда. Бунда, ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан тўланган ижтимоий солиқнинг 10 фоизи Давлат ижтимоий суғурта жамғармасига йўналтирилади ҳамда уларга ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари белгиланган тартибда Жамғарма ҳисобидан тўланади.

Тавсия

«Ижтимоий солиқ бўйича қандай имтиёзлар назарда тутилган» тавсиясида қулай жадвалга жамланган солиқ тўловчилар рўйхати ва ижтимоий солиқ ставкалари, шунингдек, уни тўлашдан озод қилинганлар рўйхати келтирилган.

 

Демо рухсатини олиш →

 

Жамғариб бориладиган пенсия тизимини ислоҳ қилиш

Шунингдек, 2027 йил 1 январдан бошлаб фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия тизимини АТ «Халқ банки»дан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси тасарруфига ўтказиш режалаштирилмоқда. Корхона ва ташкилотларга ноқулайлик туғдирмаслик мақсадида жамғариб бориладиган пенсия бадаллари бўйича ҳисоботлар ва фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги маблағлар ҳисобини юритиш 2027 йил якунига қадар Халқ банкининг ягона электрон маълумотлар базасидан Пенсия жамғармасининг ахборот тизимига босқичма-босқич ўтказилади.

Шу муносабат билан Пенсия жамғармаси ҳузурида халқаро консультантлар иштирокида жамғариб бориладиган пенсия тизимини ривожлантириш ва барқарор пенсия тизимини яратиш бўйича лойиҳа офисини ташкил этиш ҳам режалаштирилган.

 

Пенсияга чиқиш арафасидаги ходимлар учун кафолатлар

Тизимни демографик ўзгаришларга мослаштириш доирасида 2028 йил 1 январдан бошлаб пенсия ёшини ҳар йили 3 ойга ошириб, 2039 йилга бориб эркаклар учун 63 ёшга, аёллар учун 58 ёшга етказиш режалаштирилган.

Ҳужжат лойиҳасида пенсия ёшининг режалаштирилаётган оширилиши даврида иш берувчиларга ходимларни ишдан бўшатишни ёки пенсия ёши олдидаги фуқароларни ушбу асос бўйича ишга қабул қилишни рад этишни тақиқлаш таклиф этилмоқда.

Бундан ташқари, лойиҳада молия бозорида рақобат муҳитини шакллантириш учун хусусий ва корпоратив пенсия жамғармаларини ташкил этиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш (2027 йил охиригача) назарда тутилган.

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text217474_yangi_pensiya_strategiyasi_soliq_imtiezlari_urniga_biznes_uchun_subsidiyalar