9 ойни хатоларсиз ёпамиз:
20 октябрь
• 2026 йил сентябрь ойи учун ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва тўлаш, шу жумладан соддалаштирилган 6% ҚҚС бўйича (СК 273-м. 1-4-қ.);
• 2026 йил сентябрь ойи учун ҚҚС тўловчи солиқ агентлари томонидан ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва тўлаш (СК 273-м.1, 2-қ.):
– чет эллик шахслардан сотиб олинган товарлар (хизматлар) учун (СК 255-м.);
– давлат мулки билан боғлиқ операцияларга, давлат мулкини, шу жумладан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида сотиш операциялари бундан мустасно (СК 256-м.).
ҚҚСни тўламайдиган солиқ агентлари ҳисоботларни солиқ тўланган ойдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай тақдим этадилар (СК 273-м. 4-қ.).
• жисмоний шахсларга электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи чет эллик юридик шахслар томонидан 2026 йилнинг III чораги учун ҳисобот тақдим этиш ва ҚҚС тўлаш (СК 280-м., СК 281-м.).
Чет эл юридик шахслари томонидан юридик шахсларга, шу жумладан Ўзбекистонда фаолият юритувчи норезидентларга электрон хизматлар кўрсатилганда, ҚҚСни солиқ агентлари – бундай хизматларни сотиб олувчилар тўлайдилар ва ҳисобот тақдим этадилар (СК 278-м. 4-қ.).
• 2026 йилнинг III чораги учун ҳисобот тақдим этиш ва фойда солиғини тўлаш (СК 339-м. 5-қ., СК 340-м.).
Бюджет ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботини фақат солиқ даври (календарь йили) якунлари бўйича тақдим этадилар, матлубот кооперативлари бундан мустасно. Агар ўтган солиқ даври якунлари бўйича солиқ тўловчининг жами даромади мавжуд бўлмаса, солиқ ҳисоботини тақдим этиш шарт эмас (СК 339-м. 6-қ.).
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар солиқ ҳисоботини тақдим этадилар ва фойда солиғини йилига бир марта – ўтган солиқ давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай тўлайдилар;
• солиқ даври учун солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан ошадиган, айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўлмаган юридик шахслар томонидан 2026 йил октябрь ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлаш (СК 448-м. 3-қ.).
Солиқ даври учун айланмадан олинадиган солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кам бўлган айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган юридик шахслар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва ЯТТлар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини ҳар чорак учинчи ойининг 20-кунидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар;
• солиқ агентлари томонидан 2026 йил сентябрь ойи учун норезидентларнинг даромад солиғи бўйича ҳисоботларни тақдим этиш (СК 355-м. 1-қ.).
Солиқ норезидентга даромадлар тўланган кундан кейинги кундан кечиктирмай тўланади (СК 355-м. 2-қ.).
• солиқ агентлари томонидан 2026 йил сентябрь ойи учун дивидендлар ва фоизлар солиғи бўйича ҳисоботларни тақдим этиш (СК 345-м. 5-қ.).
Солиқ дивидендлар ва фоизлар тўланган санадан кечиктирмай тўланади.
• юридик шахслар томонидан 2026 йил июль ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун ҳисобот тақдим этиш ва солиқ тўлаш (СК 454-м. 3–4-қ.);
• 2026 йилнинг III чораги учун фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича махсус рента солиғи юзасидан ҳисобот тақдим этиш ва уни тўлаш (солиқ базаси – рента даромади мавжуд бўлган тақдирда) (СК 454-7-м.).
Рента зарари мавжуд бўлган тақдирда ҳисобот йилига бир марта, солиқ давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай тақдим этилади.
• ҚҚС тўловчилар томонидан 2026 йил сентябрь ойи учун онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатиш (Низом 38-1-б., 23.11.2019 й. 943-сон ВМҚга 1-илова., СК 273-м. 1-қ.).