Аграр соҳада субсидия ва суғурта тизими қандай ўзгаради

preview

Президентнинг 28.09.2026 йилдаги ПҚ-354-сон қарори қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини ислоҳ қилишга қаратилган: субсидиялар реал натижалар ва ҳосилдорлик учун тўланадиган бўлади, суғурта ҳодисаларини баҳолаш учун эса космик мониторинг ва рақамли технологиялар қўлланилади.

Бюджет маблағларини тақсимлашда қандай тамойиллар жорий этилаётгани ва агросуғуртани кучайтириш учун қандай усуллар қўлланилаётганини buxgalter.uz сайтидаги шарҳда ўқинг:

Эътибор беринг

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола ёки таҳририятнинг ёзма рухсати мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади.

 

2026-2029 йилларга мўлжалланган молиявий қўллаб-қувватлаш ва субсидиялар

2026 йил ҳосили бўйича ҳар бир тонна пахта хомашёси (4 ва 5-навли пахтадан ташқари) учун 500 минг сўм миқдорида тўловлар жорий этилади:

  • қишлоқ хўжалиги субъектларига – биржа орқали сотишда (2026 йил 31 декабргача);
  • пахта-тўқимачилик кластерлари ва тўқимачилик корхоналарига – ишлаб чиқарувчилар билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилинганда.

Ўзларига бириктирилган ер участкаларида (иккиламчи ижарага берилган ер участкалари бундан мустасно) 2026 йилда пахта хомашёси етиштирган пахта-тўқимачилик кластерлари ва уларнинг таъсисчилари бўлган корхоналарга гектарига (космик мониторинг билан тасдиқланган ҳосилдорлик 30 центнердан юқори бўлганда) 1,5 млн сўмдан ажратилади.

Чорвачилик хўжаликларига 2027−2029 йилларда асосий майдонларда озуқабоп экинлар етиштириш учун йилига ҳар бир гектар экин майдони учун 500 минг сўмдан субсидия ажратиш кўзда тутилган.

Тадбиркорлик субъектларига совутилган гўшт (қорамол ва қўй гўшти) импорти учун вақтинчалик – бир килограмм учун 2,5 минг сўмдан (2026 йил 1 октябрдан 2027 йил 1 июнгача) субсидия белгиланади. Гўштни самолётда импорт қилишда унинг ҳар бир килограмми учун – 1,2 АҚШ доллари  миқдоридаги субсидия ажратиш муддати  2027 йил 1 июнга қадар узайтирилади.

 

«Натижавий субсидия» тизими

Ҳуқуқий эксперимент сифатида 2027 йил 1 январдан 2028 йил 1 январга қадар субсидия миқдори унинг олувчисининг сувни тежайдиган технологиялар учун харажатлари билан бир қаторда ўлчанадиган кўрсаткичларга боғланади: ҳосилдорликнинг ўсиши, сифат, экспорт, энергия самарадорлиги, бизнеснинг барқарорлик рейтинги.

Мақсадли кўрсаткичларга эришиш давлат ахборот тизимлари орқали автоматик тарзда қайд этиб борилади.

Ҳукумат ҳар йили самарадорлиги паст бўлган субсидияларни қайта кўриб чиқади ёки бекор қилади.

 

Агросуғуртани такомиллаштириш ва олдини олиш чоралари

Гидрометеорология станциялари бўлмаган ҳудудларда суғурта ҳодисаларини мустақил экспертлар, сунъий йўлдош тасвирлари, масофадан зондлаш маълумотлари ва халқаро провайдерларнинг қайта таҳлили ёрдамида тасдиқлашга рухсат берилади.

3 йил давомида суғурта ҳодисаси бўлмаган корхоналарга тўртинчи йилдан бошлаб суғурта мукофотига 10 фоиздан 20 фоизгача чегирма берилади.

Суғурта мукофотларининг 3 фоизидан 5 фоизигача бўлган қисми қуйидаги харажатларнинг 80 фоизигача бўлган қисмини қоплайдиган профилактика чора-тадбирлари захирасига йўналтирилади:

  • чорвачиликда эмлаш;
  • биологик ҳимоя - пахтачилик ва ипакчиликда;
  • боғдорчилик ва узумчиликда дўл ва табиий хавфлардан ҳимоя қилиш воситаларини ўрнатиш (харажатларнинг 50 фоизигача, лекин 5 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда).

Тавсия

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги корхоналарини солиққа тортиш бир қатор ўзига хос хусусиятларга эга: қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиси деб тан олиш мезонлари, махсус ставкалар, имтиёзлар ва ҳисобга олиш тартиб-таомиллари.

«Қишлоқ хўжалиги корхоналари қандай солиқларни тўлайдилар» тавсиясида қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан тўланадиган солиқларни ҳисоблаш ва тўлаш қоидалари ҳамда имтиёзларни қўллаш шартлари батафсил кўриб чиқилган.

Демо рухсатини олиш

 

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text217598_agrar_sohada_subsidiya_va_sugurta_tizimi_qanday_uzgaradi