Йиллик инвентаризация – 2026: тартиб ва ҳужжатлар
10 ноябрь
• 2026 йил октябрь ойи учун акциз солиғи ҳисоботини тақдим этиш ва тўлаш (СК 292-293-м.);
• Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси томонидан 2026 йил октябрь ойи учун ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акциялар билан боғлиқ битимлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш (СК 133-м. 12-қ.);
• айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2026 йил ноябрь ойи учун мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлаш (СК 417-м. 6-қ.);
Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини ҳар чорак учинчи ойининг 20-кунидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар;
• айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2026 йил ноябрь ойи учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғини тўлаш йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида (СК 417-м. 6-қ.).
Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғини ҳар чорак учинчи ойининг 20-кунидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар;
• 16 ёшгача ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига қўшимча дам олиш кунини тўлаш бўйича юридик шахснинг харажатларини қоплаш учун 2026 йил октябрь ойида Пенсия жамғармасидан маблағ (нафақа) олиш учун ариза тақдим этиш (Низом 45–46-б. 14.12.2023 й. 661-сон ВМҚга 1-сон илова).
16 ёшгача ногиронлиги бўлган болани тарбиялаётган ота-онадан бирига ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсга ойига бир қўшимча дам олиш куни берилади. Ушбу кун учун иш берувчи давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари ҳисобидан кунлик иш ҳақи миқдорида нафақа тўлайди (МК 399-м.).