Маркировкаланадиган товарлар учун МХИКнинг умумий кодлари ўз кучини йўқотади

preview

2026 йил 11 декабрдан бошлаб маркировкаланадиган товарлар учун 84 та умумий МҲИК коди фаол бўлмайди – улар энди ЭҲФ ва онлайн-НКТ чекларида кўрсатилмайди.

Ушбу кодларнинг тўлиқ рўйхатини юклаб олинг ва ўзингиздаги кодларни олдиндан текшириб қўйинг.

Эътибор беринг

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга аъзо бўлинг.

 

Материаллардан нусха кўчириш ва фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола ёки таҳририятнинг ёзма рухсати бўлган тақдирда йўл қўйилади.

 

Умумий МХИКлар нима учун олиб ташланади

Умумий МХИК товарни умуман, маркасиз ва тавсифларсиз ифодалайди. Масалан, шунчаки «сариёғ». Батафсил МХИК аниқ товарни билдиради: бренд ва тавсифлар билан. Масалан, «Бурёнка» сариёғи, 500 г.

Солиқ қўмитасининг хабарига кўра, мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган ҳар бир маҳсулот тури учун МХИКнинг алоҳида кодларидан фойдаланиш талаби белгиланган . Бу маркировкаланган товарлар айланмаси устидан назоратни такомиллаштириш учун зарур.

 

Қайси кодлар фаол бўлмайди

Бу ерда 2026 йил 11 декабрдан бошлаб амал қилишини тўхтатадиган 84 та МХИК кодлари рўйхати келтирилган.

 

Мос код бўлмаса, нима қилиш керак

Агар tasnif.soliq.uz каталогида маркировкаланган маҳсулотингиз учун аниқ код мавжуд бўлмаса, уни яратиш учун ариза топширинг: https://tasnif.soliq.uz/?izmereniya=1.

У 3 иш куни ичида кўриб чиқилиши керак. Ишни охирги ҳафтага қолдирманг.

 

 

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text218234_markirovkalanadigan_tovarlar_uchun_mhikning_umumiy_kodlari_uz_kuchini_yuqotadi