Йиллик инвентаризация – 2026: тартиб ва ҳужжатлар
Мy.soliq.uz сайтида «Солиқ органларининг расмий тушунтиришлари» электрон хизмати пайдо бўлди.
Энди солиқ органларининг солиқ солишга оид мураккаб масалалар бўйича позицияси очиқ эълон қилинади.
Эътибор беринг
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола бўлгандагина ёки таҳририятнинг ёзма рухсати билан йўл қўйилади.
Солиқ тўловчига бунинг қандай фойдаси бор
Солиқ органининг ёзма тушунтиришларини бажариш – солиққа оид ҳуқуқбузарликда айбни истисно этувчи ҳолатдир. Бу шахсларнинг номуайян доирасига берилган, яъни хизматда эълон қилинган тушунтиришларга ҳам тааллуқлидир
:
«солиқ органининг ёки бошқа ваколатли органнинг (ушбу орган мансабдор шахсининг) солиқни (йиғимни) ҳисоблаб чиқариш, тўлаш тартиби тўғрисида ёки солиқ тўғрисидаги қонунчилик қўлланилишининг бошқа масалалари бўйича ўз ваколатлари доирасида солиқ тўловчига (йиғим тўловчига, солиқ агентига) ёхуд номаълум доирадаги шахсларга берган ёзма тушунтиришлари солиқ тўловчи (йиғим тўловчи, солиқ агенти) томонидан бажарилганда. Мазкур ҳолатлар ушбу органнинг тегишли ҳужжати мавжуд бўлган тақдирда белгиланади, ушбу ҳужжат маъноси ва мазмунига кўра, бундай ҳужжат қабул қилинган санадан қатъи назар, солиққа оид ҳуқуқбузарлик юз берган солиқ даврига тааллуқли бўлади».
Солиқ органларининг солиқ қонунчилиги нормалари ва солиқ имтиёзларини қўллаш тартибини тушунтириш мажбурияти Солиқ кодексининг 27-моддаси 1-қисмида белгиланган. Солиқ тўловчиларнинг солиқлар ва уларни ҳисоблаб чиқариш тартиби тўғрисида бепул ахборот олиш ҳуқуқи эса Солиқ кодексининг 21-моддаси 1-қисмида назарда тутилган.
Сервисни қаердан топиш мумкин
Тўғридан-тўғри ҳавола: https://my.soliq.uz/remotes-services/official-explanations/explanations
Сайтнинг бош саҳифасидан: «Барча учун маълумотлар» бўлими → «Солиқ органларининг расмий тушунтиришлари».
Тушунтиришлар «Солиқ солиш», «Солиқ ҳисоботи», «Умумий кўрсатмалар» рукнлари бўйича гуруҳланган. Уларни номи, матни, рақами, солиқ тури ҳамда даври бўйича қидириш мумкин.
Ҳозиргача нималар эълон қилинди
Ҳозирда сервисда 3 та тушунтириш мавжуд:
Ушбу мавзуларни тўлиқ тушуниб олиш учун тавсияларимиз билан танишинг. Уларда нормаларни қўллаш тартиби Солиқ кодексига ҳаволалар, мисоллар ва амалиётдан олинган вазиятлар асосида батафсил ёритилган.
Тавсия
Норезидентларга хизмат кўрсатишда ЭҲФ
«Бир томонлама ЭҲФ қандай расмийлаштирилади» номли тавсияда бир томонлама ЭҲФ расмийлаштириладиган барча ҳолатлар кўриб чиқилган: товарлар ва хизматларни БЮДсиз экспорт қилишда, бозор ёки божхона қийматидан паст нархда реализация қилишда, акциз солиғи ҳамда айланмадан олинадиган солиқ мақсадлари.
Ушбу тартиб жисмоний шахсга автомобиль реализация қилиш мисолида ва амалий вазиятлар орқали кўрсатиб берилган: реализация қилиш жойи Ўзбекистон бўлмаган хизматлар экспорти, экспорт қилинган товарни қайтариш, транспортнинг бекор туриб қолганлиги учун жарима, курсдаги тафовутлар.
Тавсия
«Соддалаштирилган» ҚҚС
«Соддалаштирилган» ҚҚС бўлимидаги тавсияларда кимлар соддалаштирилган тартибга ўтиш ҳуқуқига эгалиги, ўтишдан келадиган фойдани қандай баҳолаш, харидор нимага эътибор қаратиши лозимлиги ҳамда ўтиш чоғида салбий фарқни қандай ҳисобдан чиқариш кераклиги батафсил тушунтирилган.
«Қайси солиқ режими фойдалироқ» калькуляторлари – амалдаги бизнес ва янги бизнес учун солиқ юкини ўз кўрсаткичларингиз асосида ҳисоблашда ёрдам беради.
Тавсия
IT-парк резидентларида 7,5% ставка бўйича ЖШДС
«Технопарк (IТ-парк) резидентларига имтиёзларни қўллаш тартиби» тавсиясида резидентлар учун барча имтиёз ва преференциялар – солиқлар, божхона тўловлари ва дирекцияга ажратмалар бўйича тушунтиришлар берилган, шунингдек, резидентларга қўйиладиган талаблар ва мақомдан маҳрум этиш асослари кўриб чиқилган.
Қуйидаги имтиёзларни қўллаш амалий мисоллар билан кўрсатиб берилган: ходимларга моддий ёрдам тўлаш, муассисга дивидендлар тўлаш, резидентга хорижий компания хизматлари кўрсатилиши, тажриба-конструкторлик ишланмаларига харажатлар.
Эътибор беринг
Расмий тушунтиришлар норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланмайди. Агар тушунтириш Солиқ кодексидан фарқ қилса, Кодекс қўлланилади ва суд мазкур тушунтириш билан чекланиб қолмайди. Бироқ расмий тушунтиришга асосан иш кўрган солиқ тўловчи солиққа оид ҳуқуқбузарликда айбдор деб топилиши мумкин эмас.
Ўзингиз амал қилган тушунтиришни сақлаб қўйинг (ҳужжатни юклаб олинг ёки санани скриншот қилинг). Эълон қилинган матн ўзгартирилиши ёки ўчириб ташланиши мумкин, жавобгарликдан озод этиш учун эса ҳужжатнинг айнан ўзи талаб этилади.
![]()