Бухгалтерларнинг ишини енгиллаштириш бўйича ғояларингиз борми? Ботга ёзинг!

preview

«Ахир нега буни соддароқ қилиш мумкин эмас эди?!» – агар бу фикр сизга таниш бўлса, энди эътирозларингизни Солиқ қўмитасига етказишнинг осон усули мавжуд. Нималарни ва қандай ўзгартиришни хоҳлаётганингизни тўғридан-тўғри махсус Телеграм-ботда ёзинг.

Эътибор беринг

Бухгалтерия янгиликларини биринчилардан бўлиб бизнинг Телеграм-каналимизда ўқинг.

 

Солиқ қўмитасида «Солиқ Қўмитасига таклиф» махсус Телеграм-боти пайдо бўлди: @soliqtaklif_bot. У орқали фуқаролар ва тадбиркорлар солиқ маъмуриятчилигида нималарни ўзгартиришни таклиф қилишлари мумкин. Ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тилларида ёзиш мумкин. Бот сизнинг ёки компаниянгизнинг маълумотларини кўрсатишни талаб қилмайди.

Қўмита амалий аҳамиятга эга бўлган асосли таклифларни кўриб чиқишини маълум қилди. Шунинг учун «ҳаммаси мураккаб» каби умумий шикоятлар ёрдам бермаслиги мумкин. Яхшиси, аниқ ёзинг:

1) Қандай вазиятда ва қандай ишни бажаришда қийинчилик туғилади?

2) Муаммо қанча вақтни олади, қандай хатоларга ёки қўшимча харажатларга олиб келади, жарималар хавфини туғдирадими?

3) Сизнинг фикрингизча, айнан нимани ўзгартириш ёки соддалаштириш керак?

4) Таклиф этилаётган ўзгариш кимга ва қандай ёрдам беради?

Таклифларингиздан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлашда фойдаланиш мумкин.

Ботга ўтиш

 

 

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text218291_buhgalterlarning_ishini_engillashtirish_buyicha_goyalaringiz_bormi_botga_ezing