Йиллик инвентаризация – 2026: тартиб ва ҳужжатлар
Маркировкаланган товарлар айланмасини назорат қилиш тизимига янги текширув воситаси жорий этилди: солиқ органлари товарларни реализация қилиш тўғрисидаги маълумотларни расмийлаштирилган товар-транспорт юк хатлари билан автоматик тарзда солиштиришни бошлади.
Эътибор беринг
Бухгалтерия янгиликларини биринчилардан бўлиб бизнинг Телеграм-каналимизда ўқинг.
Солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, бугунги кунда режалаштирилган 40 та хавф мезонидан 8 таси ишга туширилди. Улар яроқлилик муддати ўтганлиги, кодларнинг такрорланиши ва тасдиқланмаган маҳсулотларнинг сотилишини қайд этади.
Янги мезон – маҳсулотни сотишда товар-транспорт юк хатларининг (ТТЮХ) расмийлаштирилишини текшириш.
Автоматлаштирилган тизим маркировкаланган товарларни сотиш бўйича маълумотларни товар-транспорт юк хатидаги маълумотлар билан солиштириб, солиқ текширувларисиз тафовутларни аниқлайди.
Ишга тушган хавф мезонлари ва «шубҳали вазиятлар» тўғрисидаги маълумотлар солиқ тўловчининг шахсий кабинетида акс эттирилади («Хизматлар» → «Рақамли маркировкаланган маҳсулотлар айланмаси тизими» бўлими). Бу ҳолда тадбиркорлик субъекти хабарнома олади.
Тадбиркорлик субъектларининг «Рақамли маркировкалаш билан ишлаш» сервиси орқали мурожаатлари солиқ органлари (Ҳудудлараро солиқ инспекцияси) томонидан 3 иш куни мобайнида кўриб чиқилади. Бунда жавоб сифатини баҳолаш кўзда тутилган бўлиб, паст баҳоланган мурожаатлар раҳбариятнинг алоҳида назоратига олинади.
Эслатиб ўтамиз, солиқчилар маркировка бўйича саволларингизга «Yordam_markirovka» телеграм-каналида ҳам жавоб беришади: https://t.me/+tnuhmbTK5X9jODUy
Тавсия
Buxgalter PRO экспертлари савдода маркировкаланган маҳсулотлар билан ишлашда нималарни ҳисобга олиш кераклигини қуйидаги тавсияда батафсил таҳлил қилдилар:
![]()