Йиллик инвентаризация – 2026: тартиб ва ҳужжатлар
Марказий банк Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлади (17.11.2026-й. АВ рўйхат рақами 3977-сон).
Нақд пул тушумини банкка топшириш тартиби ва муддати ҳамда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар учун банк кассасидан нақд пул олиш муддатлари, шунингдек, корхона кассасидаги нақд пул қолдиғининг рухсат этилган лимитини белгилаш бўйича ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотномалар ўтмишга айланади. Марказий банкнинг янги Йўриқномаси кучга кириши билан –19.02.2027 йилдан бошлаб – қоидалар ўзгаради: корхоналар кассада қанча нақд пул қолдиришни ўзлари белгилайдилар, аммо бунинг учун жавобгарлик ҳам уларнинг зиммасида бўлади.
Компаниялар даромадни қандай топширишлари ва иш ҳақини қандай тўлашлари ҳақида бизнинг шарҳимизда кўриб чиқамиз.
Эътибор беринг
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола ёки таҳририятнинг ёзма рухсати мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади.
Янги Йўриқнома банк тизимида нақд пул муомаласини ташкил этишни тартибга солади.
Марказий банкнинг бош бошқармалар ва тижорат банклари билан ўзаро ҳамкорлигига тааллуқли масалалардан ташқари (пул белгиларини муомалага чиқариш/айирбошлаш/олиб қўйиш, захира фондларини шакллантириш, кассаларни мустаҳкамлаш, инкассация, ҳужжат айланиши ва ҳ.к.) Йўриқнома хўжалик юритувчи субъектлар учун нақд пул билан ишлаш (тушумни топшириш, лимитлар белгилаш, иш ҳақи ва ижтимоий тўловлар учун маблағлар олиш) доирасини белгилайди.
Тушумни банкка топшириш
Компаниялар банклардаги ҳисобварақларига нақд пулни икки йўл билан топширишлари мумкин: инкассация хизмати орқали ёки автоматлаштирилган депозит машиналаридан (АДМ) фойдаланган ҳолда мустақил равишда.
Эътибор беринг
Маълумот учун
Ҳисобот шаклларида (3977-сон Йўриқномага 1-илова) шу жумладан АДМ орқали топшириладиган нақд пуллар ҳисоби ажратиб кўрсатилган. Бу савдо корхоналари ва кичик бизнес учун инкассацияни рақамлаштиришнинг замонавий воқелигини акс эттиради, улар тез орада банк филиаллари учун мажбурий ҳисобот меъёрларига айланади.
Корхоналарнинг касса лимитлари
Амалдаги қоидаларга кўра, корхоналар ҳар йили январь ойида хизмат кўрсатувчи банкка махсус «маълумотнома-ҳисоб-китоб» тақдим этган. Банк уни кўриб чиққан ва лимитни тасдиқлаган. Бусиз лимит нолга тенг деб ҳисобланарди
.
Янги Йўриқномага мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлар (ва уларнинг таркибий бўлинмалари) кассаларида нақд пул қолдиқлари лимитларини корхона раҳбарлари мустақил равишда белгилайдилар ва уларга риоя этилишини таъминлашга мажбур бўладилар.
Банклар томонидан нақд пулларни қабул қилиш ва бериш
Банклар қуйидагиларга мажбур:
- юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлардан нақд пул маблағларини номинал қиймати бўйича монеликсиз қабул қилиш;
- юридик шахслар ва ЯТТларга уларнинг банк ҳисобварақларидаги маблағлар доирасида уларнинг биринчи талабига кўра нақд пул бериш.
Иш ҳақи, пенсия, стипендия, нафақа ва бошқа ижтимоий тўловлар корхоналарнинг банклардаги ҳисобварақларидаги маблағлар қолдиғи доирасида касса ҳужжатлари асосида нақд пулда тўланади.
Қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда хўжалик юритувчи субъектларга уларнинг банкдаги ссуда ҳисобварақларидан нақд пул берилиши мумкин.
Янги Йўриқнома банк тарифларини бекор қилмайди ва касса хизмати учун тўловларни тақиқламайди. Шунинг учун тижорат банклари юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳисобварағидан нақд пул маблағларини ечиб олганлик учун воситачилик ҳақи олишга ҳақлидир. Мукофот миқдори, аввалгидек, ҳар бир банк томонидан мустақил равишда банк ҳисобварағи шартномаси доирасида белгиланади.
Тўлов муддатларини келишиш
Ҳозир хўжалик юритувчи субъектлар лимитдан ортиқча нақд пулларни кассада фақат иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақаларни тўлаш учун 3 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда, шу жумладан банкдан олинган кун давомида сақлашга ҳақли
.
Янги Йўриқнома қоидаларига мувофиқ, банклар корхоналар ва бюджет ташкилотлари билан биргаликда бир ой давомида кассаларга тушадиган юкламани имкон қадар тенг тақсимлаш учун нақд пул бериш жадвалларини келишиб олишлари керак бўлади. Ҳеч қандай аниқ муддат белгиланмаган.
Муҳим кафолат: муддатларни келишиш ва тақсимлаш тўловларни кечиктиришга сабаб бўлмайди ва қонунчилик муддатларини бузишга асос бўлмайди.
Агар иш ҳақи тўланадиган кун дам олиш ёки байрам кунига тўғри келса, банк бир кун олдин нақд пул бериши шарт.
Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач – 2027 йил 19 февралдан кучга киради. Ушбу муддат тугагунга қадар Ўзбекистон Республикаси банклари томонидан нақд пул муомаласи бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномада белгиланган меъёрлар амал қилади
. 3 ойдан сўнг 3003-сон Йўриқнома ва унга киритилган барча ўзгартиришлар ўз кучини бутунлай йўқотади.
Тавсия
«Нақд пул билан операциялар қандай амалга оширилади» тавсиясида экспертлар касса операциялари бўйича босқичма-босқич кўрсатмалар тўпладилар:
• ҳисоб-китоб ҳисобварағидан пул ечишнинг мақсади ва тартиби, шунингдек банк комиссиясини ҳисобга олиш;
• кассадан маблағларни бериш (шу жумладан ишончнома бўйича) ва уни ҳисобда акс эттириш;
• пулларнинг сақланишини таъминлаш, касса ҳужжатларини сақлаш муддатлари ва қоидабузарликлар учун жавобгарлик.
![]()