Янги алифбога ўтишда банкнот ва тангаларни алмаштиришга тўғри келмайди

preview

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки яқинлашиб келаётган нақд пул айирбошлаш ҳақидаги миш-мишларни рад этди: муомаладаги барча купюралар ва тангалар тўлов кучини сақлаб қолади ва чекловларсиз номинал бўйича қабул қилинади.

Эътибор беринг

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Амалдаги пуллар муомалада қолади, улар билан аввалгидек дўконларда, бозорларда ва ҳар қандай касса операцияларини ўтказишда ҳисоб-китоб қилиш мумкин. Бизнес ва фуқаролардан ҳеч қандай қўшимча ҳаракатлар талаб қилинмайди. 

19.02.2027 йилдан кучга кирадиган янги Йўриқнома (17.11.2026 й. АВ рўйхат рақами 3977-сон) фақат келажакдаги эмиссияларга қўйиладиган техник талабларни белгилайди, бироқ нақд пулни алмаштириш кампаниясини бошламайди. У тижорат банкларининг муомаладаги банкнот ва тангаларни узлуксиз қабул қилиш ҳамда уларни бошқа номиналларга бепул алмаштириш мажбуриятини мустаҳкамлайди. 

21.10.2026 йилдаги ЎРҚ-1184-сон Қонуннинг 2-моддасида (22.04.2027 йилдан кучга киради) тўғридан-тўғри қуйидагилар белгиланган:

«Ушбу Қонун кучга киргунига қадар лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида расмийлаштирилган ҳужжатларда, миллий валютада ва қимматли қоғозларда ушбу Қонун таҳрири асосида такомиллаштирилган ҳарфларнинг аввалги шакли мавжуд бўлиши уларнинг амал қилишига ва муомалада бўлишига монелик қилмайди».

Яъни, келажакда регулятор янгиланган алифбо (Ş, Ç, Ö, Ğ ҳарфлари) билан пул белгиларини чиқарса, улар эскилари билан бир қаторда ишлатилади. Янги намунадаги пул белгилари муомалага чиқарилиши тўғрисидаги хабарни, шунингдек уларнинг тавсифини Марказий банк оммавий ахборот воситаларида улар муомалага чиқариладиган санадан камида бир ҳафта олдин эълон қилиши шарт (17.11.2026 й. 3977-сон Йўриқноманинг 17-б.).

Тавсия

«Нақд пул операциялари қандай амалга оширилади» тавсиясида мутахассислар касса операциялари бўйича босқичма-босқич кўрсатмаларни жамладилар:

• ҳисоб рақамидан пул ечиб олишнинг мақсади ва тартиби, шунингдек банк комиссиясини ҳисобга олиш;

• кассадан маблағларни бериш (шу жумладан ишончнома бўйича) ва уни ҳисобда акс эттириш;

• пулларнинг сақланишини таъминлаш, касса ҳужжатларини сақлаш муддатлари ва қоидабузарликлар учун жавобгарлик.

Демо рухсатини олиш

 

 

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text218456_yangi_alifboga_utishda_banknot_va_tangalarni_almashtirishga_tugri_kelmaydi