Ижара шартномалари бўйича ЖШДС асоссиз ҳисобланиши муаммоси қандай ҳал этилади

preview

Компания узоқ вақтдан бери жисмоний шахсдан бинони ижарага олмаяпти, ижара шартномаси бўйича ЖШДС эса проактив ҳисоботда ҳисобланишда давом этмоқда. Ушбу муаммонинг ечими 2026 йил 19 ноябрда Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши мажлисида муҳокама қилинди. Ўзгаришларнинг бир қисми аллақачон E-ijaraда амалга оширилган, бир қисми эса қонунчиликка тузатишлар киритишни талаб қилади.

Мажлис натижалари ҳақида Солиқ қўмитаси ва Жамоатчилик кенгаши аъзоси Иродахон АББОСХОНОВА хабар беришди.

Эътибор беринг

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

2026 йилдан бошлаб ижарадан олинган даромадлар қисмида ЖШДС бўйича проактив ҳисобот E-ijara маълумотлари асосида шакллантирилади. Бироқ, тизимда ижара муносабатлари тугатилган шартномалар ҳали ҳам ҳисобда мавжуд.

Масалан, жисмоний шахс бинони сотди, лекин ижара шартномасини E-ijaraда ҳисобдан чиқармади. Компания бинодан фойдаланмаяпти, ижара ҳақини тўламаяпти ва собиқ ижарага берувчини топа олмаяпти. Бунда ижарага олувчи шартномани мустақил равишда ҳисобдан чиқара олмайди. ЖШДС эса унга солиқ агенти сифатида ҳисобланишда давом этмоқда.

Муаммони ҳал қилиш учун иккита механизм назарда тутилган.

 

Агар ижарага берувчи энди мол-мулк эгаси бўлмаса

Иродахон АББОСХОНОВАнинг маълум қилишича, Солиқ қўмитаси аллақачон E-ijaraнинг янги ишлаш алгоритмини ишга туширган. Агар ижарага берилган мол-мулк ижарага берувчи жисмоний шахснинг мулки сифатида ҳисобда турмаса, шартнома автоматик равишда тизимдан ўчирилади ва у бўйича проактив ҳисоботда ЖШДС ҳисобланмайди.

Бухгалтерларга янги алгоритм ишлаганлигини текширишни тавсия этамиз: бундай шартномалар E-ijaraда ҳисобдан чиқарилганми ва улар бўйича ҳисоблашлар проактив ҳисоботдан чиқарилганми.

 

Агар шартнома муддатидан олдин бекор қилинса

Ижара шартномаси бекор қилинган, аммо E-ijaraда ҳисобдан чиқарилмаган, мулк эса аввалгидек ижарага берувчига тегишли бўлган вазият мураккаброқ.

Бундай ҳолатлар учун Жамоатчилик кенгаши Вазирлар Маҳкамасининг 02.04.2022 йилдаги 150-сон қарори (1-илова) билан тасдиқланган регламентга қўшимча киритишни таклиф этди.  

Шартнома муддатидан олдин бекор қилингандан сўнг, собиқ ижарага берувчи уни E-ijaraда ҳисобдан чиқармаса, собиқ ижарага олувчи ушбу тартиб-таомил ташаббуси билан чиқиши мумкин. Бунинг учун у солиқ органига шартнома бекор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши керак бўлади.

Солиқ қўмитаси Жамоатчилик кенгашининг ташаббусини қўллаб-қувватлади. Бироқ, ижарага олувчилар янги механизмдан фақат 150-сон ВМҚга ўзгартиришлар киритилгандан кейингина фойдаланишлари мумкин.

Жамоатчилик кенгаши мажлисида солиқ қарзини солиқ тўловчининг дебиторлари ҳисобидан ундириш амалиёти ҳам муҳокама қилинди. Қонунчилик нормаларини аниқлаштириш таклиф этилди. Тафсилотлар ҳали эълон қилинмаган.

Тавсия

«Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлардан ЖШДС бўйича ҳисобот проактив тартибда қандай тўлдирилади» тавсиясида экспертлар қуйидагиларни тушунтирдилар:

– жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам миқдори бўйича маълумотнома-ҳисоб-китоб қандай тўлдирилади;

– шартномалар бўйича маълумотлар «E-ijara» тизими маълумотлари билан қандай солиштирилади;

– солиқ ҳисоботи автоматик тарзда шакллантирилгандан сўнг нима қилиш керак;

– ижарадан ЖШДС битта тўлов топшириқномаси билан қандай тўланади.

Демо рухсатини расмийлаштириш

 

 

 

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text218493_ijara_shartnomalari_buyicha_jshds_asossiz_hisoblanishi_muammosi_qanday_hal_etiladi