Янгиликлар

Материал санаси 13.10.2026
Солиқ аудити натижаларига кўра, текширувчилар компаниянинг баъзи етказиб берувчилар билан битимларини қалбаки деб ҳисобладилар ва фойда солиғи ва ҚҚС бўйича қўшимча тўловларни ҳисоблаб чиқдилар. Компания бунга рози эмас, аммо текширув далолатномаси муҳокама қилинаётганда бу ҳақда тўғридан-тўғри фикрини маълум қилмади. Аудитор, «Arkad Audit» аутсорсинг компанияси раҳбари Наталья ТУРАЛИНОВА норозиликни ўз вақтида билдириш нима учун муҳимлигини ва бу кейинги муҳокамаларга қандай таъсир қилганини реал кейсда кўрсатди. ... 

Материал санаси 09.10.2026
Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги Солиқ қўмитаси маълумотлари асосида автоматик тарзда шакллантирилади ҳамда субсидия ва преференциялардан фойдаланиш имкониятига таъсир кўрсатади. 2026 йилда қоидалар бир неча бор ўзгарди: 1 мартдан бошлаб балларни пасайтирувчи янги мезонлар қўшилди, 1 июндан бошлаб ҚҚС гувоҳномасини тўхтатиб туриш бекор қилинди, Президентнинг 27.08.2026 йилдаги ПФ-175-сон Фармони билан эса солиқ ва божхона имтиёзлари, шунингдек ҚҚСни қайтариш энди рейтинг даражасига боғлиқ эмаслиги белгиланди. Қайси қоидалар янгиланди ва бу нимани ўзгартиришини «Норма» эксперти Ирина Ахметова тушунтиради. ... 

Материал санаси 07.10.2026
Компания ишчиларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан моддий ёрдам берди. «Arkad Audit» консалтинг компанияси раҳбари, аудитор Наталья ТУРАЛИНОВА бу қандай солиқ оқибатларига олиб келишини ва уни сотиб олиш учун пул бериш нима учун хавфсизроқ бўлганини мисол тариқасида таҳлил қилади. ... 

Материал санаси 07.10.2026
2026 йил сентябрь ойи охирида фармацевтика компаниялари импорт қилинган товарларни ҚҚСни ҳисоблаш мақсадида қабул қилинган қийматдан паст нархда реализация қилиш ҳолатларида ҚҚСни қўшимча ҳисоблаш учун бир томонлама электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришда техник муаммога дуч келишди. Тизим бундай ЭҲФни товар миқдори ва унинг рақамли маркировкаси тўғрисидаги маълумотларни кўрсатмасдан юбориш имконини бермасди. Бу фармацевтика бозори иштирокчилари учун Asl Belgisi рақамли маркировкалаш тизимида операцияларни тўғри акс эттириш бўйича ноаниқлик ва асосли хавотирларни келтириб чиқарди. Юзага келган вазият ва унинг ечими бўйича солиқ маслаҳатчиси, «FINOLOGY» МЧЖ директори Лола КАРИМОВА изоҳ берди. ... 

Материал санаси 07.10.2026
2027 йилдан бошлаб акциз солиғи бўйича ҳисобот бериш проактив форматга ўтади. Солиқ қўмитаси солиқ тўловчиларга солиқ мажбуриятларини бажаришда қўшимча қулайликлар яратиш ва юзага келиши мумкин бўлган ноаниқликларнинг олдини олиш мақсадида жорий йилнинг октябрь ойи учун солиқ ҳисоботи кўрсаткичлари автоматик тарзда шакллантирилишини маълум қилди. ... 

Материал санаси 05.10.2026
Чет эллик таъсисчига дивиденд тўлашда бухгалтер резидентлар учун қоидалар бўйича солиқни ҳисоблаб чиқди ва ҳеч нарса ушлаб қолмади. Қарздорлик ва пеня энди компания томонидан тўланади. Кейсни «Аркад Аудит» аутсорсинг компанияси раҳбари, аудитор Наталья ТУРАЛИНОВА таҳлил қилади. ... 

Материал санаси 05.10.2026
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси аудит ва молиявий назорат соҳасидаги мутахассислар учун вакант лавозимларга танлов эълон қилди. ... 

Материал санаси 02.10.2026
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев касб байрами арафасида «Янги Ўзбекистон» университетида ўқитувчи ва мураббийлар билан учрашди. Тадбир давомида давлатимиз раҳбари ўз тақдирини ёш авлод тарбияси билан боғлаган барча устозларга чуқур миннатдорчилик билдирди. Батафсил – buxgalter.uz сайтида. ... 

Материал санаси 30.09.2026
Солиқ тўловчиларга 2024-2025 йиллар учун назорат қилинадиган битимлар тўғрисидаги хабарномаларни тақдим этиш талаби билан хатлар келиб тушди. Тарқатиш трансферт нархларини белгилаш устидан назорат кучайтирилиши фонида амалга оширилмоқда. Бундай хат нимани англатади ва агар компанияда назорат қилинадиган битимлар бўлмаса, унга жавоб бериш керакми? Вuxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА бу мавзу бўйича тушунтириш берди. ... 

Материал санаси 28.09.2026
Миллий статистика қўмитаси III чорак якунлари бўйича 4 kb (savolnoma) шакли бўйича танланма кузатув иштирокчилари рўйхатини жойлаштирди. Сўровнома шакли ҳали очилмаган, лекин танланганлар аллақачон аниқланган. Демак, рўйхатга тушган-тушмаганингизни текширамтз ва унга тайёргарлик кўрамиз... Батафсил маълумот buxgalter.uz сайтида: ... 

Материал санаси 24.09.2026
Баъзи компаниялар туман солиқ инспекциясидан компаниянинг балансида мол-мулк ёки амалдаги ижара шартномаси йўқлиги тўғрисида хабарнома олган. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА билан биргаликда хатга жавоб бериш ёки бермаслик ва муаммолар юзага келмаслиги учун нималарни текшириш кераклигини ўрганамиз. ... 

Материал санаси 22.09.2026
2026 йил 21 сентябрда солиқ тўловчилар чет эллик шахслардан олинган товарлар/хизматлар бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини топширишда муаммога дуч келишди (29-код). Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлайди: ... 

Материал санаси 18.09.2026
Юридик шахслар учун my.soliq.uz шахсий кабинетидаги «Шартномаларни электрон рўйхатдан ўтказиш» хизматида «Қарз шартномаси (35)» (яъни қарз ёки молиявий ёрдам шартномаси) тури қўшилди. Кеча Солиқ қўмитаси қарз шартномаси мисолида электрон шартномаларни рўйхатдан ўтказиш бўйича видео йўриқномани эълон қилди. Аммо амалиётда кенг тарқалган ҳолат – таъсисчи-жисмоний шахсдан ўз юридик шахсига қарз олиш учун жисмоний шахснинг шахсий кабинетида функционал мавжуд эмас. Бундан ташқари, янги мажбуриятни жорий этиш санаси, унга қадар тузилган шартномаларни рўйхатдан ўтказиш, ҳисобга қўйиш муддатлари, рўйхатдан ўтказилмаганлиги учун юридик шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги масалалар очиқ қолмоқда... Buxgalter.uz солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВдан ўз фикрини билдиришни сўради: ... 

Материал санаси 16.09.2026
14 сентябрдан бошлаб товарларни реализация қилиш учун ЭҲФни расмийлаштиришда тизим ишончнома блокида ишончли шахснинг ЖШШИРини кўрсатишни талаб қилади. Натижада ҳисобварақ-фактура юридик шахснинг кабинетига эмас, балки ушбу жисмоний шахснинг шахсий кабинетига юборилади – харидор бухгалтерияси ҳужжатни кўрмайди. ... 

Материал санаси 09.09.2026
Мy.soliq.uz сайтидаги рўйхатдан ўтказиш шакли МХИК кодисиз шартномани ўтказмаяпти. МХИК каталогида эса пул маблағлари учун мос келувчи коднинг ўзи йўқ. Buxgalter.uz Солиқ қўмитасига сўров юборди – олинган жавобни эълон қиламиз: ... 

Материал санаси 08.09.2026
Солиқ қўмитаси 7.09.2026 йилдаги №81255 рақамли билдиришнома билан 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб ҚҚС бўйича ҳисоботларда экспорт операциялари бўйича валюта тушуми тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш тўлиқ автоматлаштирилишини маълум қилди. ... 

Материал санаси 03.09.2026
Компания товарни ҚҚС билан қайта сотиб олиб, ҳисобга киритиш учун уни етказиб берувчига қайтарди. Солиқчилар ушбу операцияда товарни қайтаришни эмас, балки реализация қилишни кўришди ва партиянинг тўлиқ қийматига ҚҚС ҳисоблашди. Вазиятни аудитор, «Аркад Аудит» аутсорсинг компанияси раҳбари Наталья ТУРАЛИНОВА таҳлил қилади. ... 

Материал санаси 03.09.2026
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев аҳолини ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш якунлари ҳамда миллий статистика тизимини ислоҳ қилиш режалари билан танишди. Янги модель маълумотлар йиғишни тартибга солиш, яширин айланмаларни қонунийлаштириш ва ҳалол бизнес учун маъмурий юкни камайтиришга қаратилган. ... 

Материал санаси 26.08.2026
Иш ҳақини ҳисоблаш кўп вақт олмаслиги керак. Аммо амалда бухгалтер ҳар ой ҳужжатларни тайёрлаши, тўловларни расмийлаштириши ва янги ходимларни тизимга улашига тўғри келади. TBC Biznes иш ҳақи лойиҳаси бу жараёнларни соддалаштиради: хизматга банкка бормасдан, қоғоз ҳужжатларсиз, тўлиқ онлайн тарзда уланиш мумкин. ... 

Материал санаси 25.08.2026
Солиқ қўмитаси ўзининг Телеграм-каналида «Шубҳали ҳолатлар» сервиси такомиллаштирилганини маълум қилди. Ушбу имконият солиқ тўловчиларга рақамли маркировкалаш билан боғлиқ хатоликлар ва номувофиқликларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда мустақил равишда бартараф этиш имконини беради. Муҳим ...